UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0

04 дек 09:45
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди + ФОТО

1-3 декбарь кунлари Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги Олмалиқ кон-металлургия комбинатига қарашли спорт мажмуасида 2005-2006 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 200 нафардан ортиқ ёш полвонлар иштирок этган мазкур мусобақада беллашувлар шиддатли ҳамда муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтди.

Ҳар  галгидек белбоғли кураш федерациясининг ҳакамлар ҳайъати раиси Тошкентбой Яхшибоев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи эса икки кун давом этган беллашувларни баҳолаб боришди. Чемпионатда ўғил болалар классик усулда 11 та вазнда, қизлар эса эркин йўналишда 7 та вазн тоифасида кураш олиб боришди.

Қуйида биринчи ўринни эгаллаб, олтин медалга сазовор бўлган полвонлар  билан танишишингиз мумкин.

Ўғил болалар (классик йўналиш)

32 кг. 1. Отабек Давронов (Фарғона), 35 кг. 1. Озодбек Аҳмаджонов (Наманган), 38 кг.   1. Бунёдбек Расулов (Фарғона), 42 кг. 1. Акбаржон Собиржонов (Андижон), 46 кг. 1. Омирбой Хожахметов  (Қорақалпоғистон), 50 кг. 1. Муслимбек Ўктамжонов (Тошкент ш.), 55 кг. 1. Илёсбек Ёқубжонов (Андижон), 60 кг. 1. Сухробжон Саидбеков (Сирдарё),  65 кг. 1. Илёсбек Сотволдиев  (Фарғона), 71 кг. 1. Фотих Пўлатов (Сирдарё) ,  +71 кг.  1. Азимжон Юлдошев (Наманган). 

Қизлар (эркин йўналиш)

40 кг. 1. Нафисахон Равшанова (Андижон), 44 кг. 1. Райхона Ортиқбоева (Наманган), 48 кг. 1. Гулсанам Раҳматиллаева (Наманган), 57 кг. 1. Умида Жуманиёзова (Қорақалпоғистон), 63 кг. 1. Севара Шеженова (Қорақалпоғистон), +63 кг. Рухшонахон Мадаминова (Андижон)  

Ўғил болалар (эркин йўналиш)

32 кг. 1. Озодбек Тошпўлатов (Наманган), 35 кг. 1. Жанарис Шинбатиров (Қорақалпоғистон), 38 кг. 1. Мирзаабдал Мирахматов (Тошкент в.), 42 кг. 1. Асадбек Абдумаликов (Олмалиқ), 46 кг. 1. Ҳусан Искандаров (Тошкент ш.), 50 кг. 1. Улуғбек Муҳаммаджонов (Андижон), 55 кг. 1. Асадбек Жалилов (Фарғона), 60 кг. 1. Шохрух Қурбонмуродов (Навоий), 65 кг. 1. Шукрулло Маматкаримов (Фарғона), 71 кг. 1. Равшанбек Абдувахобов (Фарғона), +71 кг. 1. Жамшиджон Ортиқов (Тошкент в.)

Беллашувлар якунига етгач, ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва қимматбаҳо  совғалар билан мукофотланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг