UZ

Сўнгги янгиликлар

09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0

02 май 18:53
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Фарғонада катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилади

Теглар :  Белбоғли кураш
4-6 май кунлари Фарғона шаҳридаги "Само" спорт мажмуасида белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик-тақвим режасидан ўрин олган мазкур чемпионатда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан полвонлар иштирок этиши кутилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, ушбу беллашувларда эркаклар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида 8 та вазн тоифасида, аёллар эркин йўналишда 5 та вазнда ғолиблик учун кураш олиб боришади. Шунингдек, мазкур мусобақада ғолиб спортчилар 20-25 май кунлари Жиззах шаҳрида ўтадиган Осиё чемпионатига иштирок этиш йўлланмасига ҳам эга бўлишади. 

Фарғона вилоят белбоғли кураш федерациясининг ижрочи директори Мираншоҳ Рўзиевнинг бизга берган хабарига кўра, ҳозирда мусобақани муносиб тарзда ўтказиш учун "Само" спорт мажмуаси шай ҳолатга келтирилган. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг