UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0

17 янв 10:31
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш федерацияси йил якунларини сарҳисоб қилди + ФОТО

Теглар :  Белбоғли кураш
Ўзбекистон "Адолат" СДП мажлислар залида Ўзбекистон Белбоғли кураш федерациясининг 2021 йил якунларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Жаҳон Белбоғли Кураш Ассоциацияси (ЖБКА), Осиё белбоғли кураш конфедрацияси, "Адолат" СДП сиёсий кенгаши раҳбарияти, партиянинг Тошкент вилояти кенгаши фаоллари, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси вакиллари, спортчилар, мураббий ва мутахассислар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров кириш сўзи билан бошлаб, ортда қолган 2021 йил белбоғли кураш спорти учун юксак натижалар ва муваффақиятларга бой йил бўлганлигини эътироф этди. 

Спортчиларимиз республика ва жаҳон миқёсида ўтказилган мусобақаларда шохсупанинг юқори поғоналаридан ўрин эгаллаб, мамлакатимиз спорт захирасига медаллар шодасини тақдим этишгани, юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилганликларини мамнуният билан қайд этди. 

Шунингдек, маросимда иштирок этган жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Ғаниев Азизбек Абдухалилович ҳам йиғилганларни қутлаб, ассоциация томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида таъкидлаб ўтди. 

Тадбирда сўз олган Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Муратов Мўмин Манапович эса Осиёда белбоғли курашни ривожлантириш масалалари ҳақида тўхталиб, жорий йилги халқаро мусобақаларда полвонларимизга муваффақият тилади.

Йиғилишда шунингдек, Ўзбекистон "Адолат" СДП сиёсий кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Раҳмонов , "Адолат" СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Бобур Мамировлар ўз табрик сўзларини билдиришди. 

Шундан сўнг Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳамда "Адолат " СДП сиёсий кенгаши томонидан турли йўналишлар бўйича номинацияси ғолиблари диплом ва қимматбаҳо совғалари билан мукофотланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг