UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

03 дек 15:22
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Олмалиқда Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги Олмалиқ кон – металлургия комбинатига қарашли спорт мажмуасида белбоғли кураш бўйича 2005-2006 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур чемпионатда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан  200 нафардан ортиқ ёш полвонлар иштирок этишмоқда. 

Ушбу мусобақада дастлаб, очилиш маросими ташкил этилди. Табрик учун сўз олган Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ва  Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов  спортчиларни қутлар экан, юртимизда спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида таъкидлаб ўтишди ва мусобақа иштирокчиларига  кучлилар қаторидан жой олишларида муваффақият тилади. 

Шундан сўнг ўсмирлар ўртасидаги мазкур чемпионатга старт берилди. Таъкидлаш жоиз, ушбу беллашувларда ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида 11 та вазн тоифасида ўзаро куч синашишаётган бўлишса, қизлар эркин йўналишда 7 та вазнда ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда.   

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг