UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Шон Стрикленд UFC'ни жиддий танқид остига олди. Бунга сабаб қўлқоплар! 0 13:09"Манчестер Сити" "Реал" юлдузи билан шартнома тузмоқчи 0 12:48Элина Свитолина "Ролан Гаррос" учинчи даврасида 0 12:27Дзюдо бўйича Ўзбекистон кубогида умумжамоа ҳисобида совриндор учлик қандай кўринишда бўлди? 0 12:06Ислам Махачев Конор Макгрегорга "ответ" қилди 0 11:45Ханс-Дитер Флик "Барселона"даги режалари билан ўртоқлашди 0 11:24Конор Ислам Махачевга ташхис қўйди + ФОТО 0 11:03Жокович "Ролан Гаррос" чемпионлик ҳимоясини давом эттирмоқда 0 10:42Бугун Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада лицензион турнирида рингга чиқади 0 10:21ЦСКА собиқ футболчиси: "Аббосбек Файзуллаевни 10 миллиондан камига сотмаслик керак!" 0 10:00Нодирбек Якуббоев Aktobe Open 2024 етакчилари сафига қўшилиб олди 0 09:39ХОҚдан жавоб! IBA'га аъзо мамлакатлар Лос-Анжелес 2028 Олимпиадасида иштирок этмайди, жумладан Ўзбекистон ҳам! 0 09:18Ўзбекистонлик боксчи лицензион турнирда Озарбайжон таркибида иштирок этмоқда 0 08:57Бугун Суперлигада пойтахт вилояти дербиси бор 0 08:36Ўзбекистон кубогининг сўнгги куни оғир вазнда ғолиблар аниқланди + ФОТО 0

07 ноя 10:53
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли курашчиларимиз Жаҳон чемпионати ва Кубогида 36 та медаль қўлга киритишди + ФОТО

1-6 ноябрь кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида белбоғли кураш бўйича (борьба на поясах) 15-17 ёшли ўғил болалар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати ҳамда катталар ўртасида жаҳон Кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.

Мазкур халқаро мусобақаларда Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Тошкент вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов, ёшлар бўйича миллий терма жамоа бош мураббий Усмон Маҳаматов, мураббийлар Карим Эрназаров, катталар терма жамоаси сифатида Тошкентбой Яхшибоев ҳамда  белбоғли кураш бўйича терма жамоамиз аъзолари тўлиқ таркиб билан иштирок этишди.

1-3 ноябрь кунлари 26 давлатдан 300 нафардан зиёд спортчилар иштирок этган жаҳон чемпионати баҳсларида полвонларимиздан Феруза Собирова (43 кг.), Қувончбек Эрмуҳаммедов (45 кг.), Ясмина Содиқова (52 кг.), Самандар Солиев (55 кг.) олтин, Жўрабек Мамадалиев (50 кг.), Ўролбек Сарабеков (71 кг.), Фотих Пўлатов (77 кг.), Жавоҳирбек Нуъмонжонов (+95 кг.), Нилуфар Исоқова (+70 кг.) кумуш, Фозилбек Абдураҳматов (45 кг.), Асадбек Икромов (60 кг.), Муҳаммадқодир Каримжонов (65 кг.), Қувончбек Азимов (71 кг.),  Шодилбек Шодилбеков (85 кг.), Шохрухбек Шодаҳмадов, Наврўзбек Мамаюсупов (95 кг.), Диёрбек Ёқубов (+95 кг.), Арофатхон Муҳамадова (48 кг.), Гавҳар Абдусобирова (57 кг.), Рўзихон Ғанижонова (63 кг.), Меҳринисо Каримова (70 кг.) бронза медални қўлга киритишди. 

Жаҳон чемпионати мусобақаси якунлангач, 4-5 ноябрь кунлари эркаклар ва аёллар ўртасида жаҳон кубоги бўйича беллашувлар ўтказилди. Ушбу жаҳон кубоги мусобақасида ҳам вакилларимиз муносиб иштирок этиб, якунда классик йўналишда 1 та олтин, 2 та кумуш, 6 та бронза медалини қўлга киритган бўлишса, эркин йўналишда 1 та кумуш ва 6 та бронзага эга чиқишди. 

Ўтказилган жаҳон чемпионати ва кубогида юртдошларимиздан Мираншоҳ Рўзиев, Элмурод Абдуллаев, Жамшид Эгамовлар ҳакамлик вазифасида ишлашди.

Шунингдек, жаҳон кубоги доирасида Татаристон Республикаси Спорт вазири Владимир Леонов ҳамда жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Тошкент вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқуловлар иштирокида ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, жумладан, ёш ва умидли спортчиларни тайёрлашда илмий методик, ўқув-йиғин машғулотлар самарадорлигини ошириш сингари қатор масалаларни муҳокама қилишди. 

Сафар давомида Рустам Бобоқулов Қозон шаҳридаги эшкак эшиш спорт тури бўйича марказ фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Бундан ташқари Россия федерацияси Бошқирдистон Республикаси спорт вазирлиги билан ҳам ҳамкорлик доирасида келишувларга эришилди. 

Келишувга кўра, шунингдек, жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси таклифига мувофиқ, жорий йил ноябрь ойининг учинчи ўн кунлигида Бошқирдистон Республикаси спорт вазири Руслан Хабибов бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюради. 

Жаҳон кубогининг тантанали очилиш маросимида жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Абдухалилович Ғаниев  ҳамда Тошкент вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқуловга спортни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун Татаристон Республикаси спорт вазирлиги томонидан кўкрак нишони топширилди. 

Таъкидлаш жоиз, 2019 йилда Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Татаристон Республикаси спорт вазирлиги ўртасидаги меморандум имзоланган эди. Шу боис, 3 ноябрь куни Тошкент вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов терма жамоа таркибидаги саккиз нафар белбоғли кураш бўйича вилоят спортчилари билан Татаристонга ташриф буюрган. Мусобақаларда иштирок этган Тошкент вилояти спортчиларидан тўрт нафари медалларга эга бўлишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг