UZ

Сўнгги янгиликлар

14:12Шавкат Раҳмонов Хоакин Баклининг "вызов"ига жавоб қайтарди 0 13:51Фомин яккаликда тўхтатилди, жуфтликда эса 1/2 финалга чиқди 0 13:30Шон Стрикленд UFC'ни жиддий танқид остига олди. Бунга сабаб қўлқоплар! 0 13:09"Манчестер Сити" "Реал" юлдузи билан шартнома тузмоқчи 0 12:48Элина Свитолина "Ролан Гаррос" учинчи даврасида 0 12:27Дзюдо бўйича Ўзбекистон кубогида умумжамоа ҳисобида совриндор учлик қандай кўринишда бўлди? 0 12:06Ислам Махачев Конор Макгрегорга "ответ" қилди 0 11:45Ханс-Дитер Флик "Барселона"даги режалари билан ўртоқлашди 0 11:24Конор Ислам Махачевга ташхис қўйди + ФОТО 0 11:03Жокович "Ролан Гаррос" чемпионлик ҳимоясини давом эттирмоқда 0 10:42Бугун Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада лицензион турнирида рингга чиқади 0 10:21ЦСКА собиқ футболчиси: "Аббосбек Файзуллаевни 10 миллиондан камига сотмаслик керак!" 0 10:00Нодирбек Якуббоев Aktobe Open 2024 етакчилари сафига қўшилиб олди 0 09:39ХОҚдан жавоб! IBA'га аъзо мамлакатлар Лос-Анжелес 2028 Олимпиадасида иштирок этмайди, жумладан Ўзбекистон ҳам! 0 09:18Ўзбекистонлик боксчи лицензион турнирда Озарбайжон таркибида иштирок этмоқда 0

14 июл 19:18
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли курашчиларимиз жаҳон чемпионатига йўл олишди

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга қаратилаётган алоҳида эътибор боис, спортчиларимиз халқаро мусобақаларда муносиб натижаларга эришмоқда.

Бу борада белбоғли кураш бўйича терма жамоамиз ҳам энг кўп медалларни қўлга киритаётган жамоалардан саналади. Албатта, белбоғли кураш бўйича иқтидорли полвонлардан иборат терма жамоаларни шакллантиришда, уларни халқаро беллашувларидаги иштироки ҳамда миллий спорт туримиз бўлган белбоғли курашни дунё бўйлаб танилиб боришида Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси (ЖБКА), Осиё белбоғли кураш конфедрацияси ва Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг ўрни беқиёс.

Белбоғли кураш бўйича катталардан иборат терма жамоамиз навбатдаги медаллар шодасини қўлга киритиш мақсадида сафарга отланди. Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров бошчилигидаги терма жамоамиз 14-17 июль кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтказиладиган белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун қўшни давлатга жўнаб кетди. 

Ушбу жаҳон чемпионати регламентига мувофиқ, беллашувлар эртага 15 июлдан старт олади. Курашчиларимиз беллашувларжа тўлиқ таркиб билан иштирок этади. Полвонларимизга жаҳон чемпионатида омад тилаймиз.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг