UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

04 авг 14:00
Янгиликлар

Болалар спорти

Беруний туманидаги БЎСМ сузиш ҳавзасида раҳбарият маишатбозлик ўтказганми?

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Қорақалпоғистондаги болалар-ўсмирлар спорт мактабидаги ҳолат юзасидан ахборот берди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабининг сузиш ҳавзаси ҳақида ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Давлатга қарашли илм даргоҳи сув ҳавзасида раҳбарият томонидан ярим кечаси маишатбозликлар уюштирилмоқда. Маишат учун келганлар табиийки, шифокор текширувидан ўтмай ҳавзада чўмилади. Эртага бирор касаллик тарқалмаслигини ким кафолат беради? Умуман, давлатга қарашли мактабда маишатбозлик уюштириш мумкинми?” деган маълумот юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Мурожаатда кўрсатилган ҳолат бўйича мазкур муассасада Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Беруний туман прокуратураси ва туман ДСЭНМ санитария бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 333-сонли қарори билан тасдиқланган “Бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бассейнларда шуғулланиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари юзасидан текширув ўтказилди.

Муассаса раҳбарияти ёки ходимлари томонидан ярим кечаси сузиш ҳавзасида маишатбозлик уюштириш ҳолатлари ҳақидаги хабарлар ўз исботини топмади. Бироқ ўрганиш жараёнида сузиш ҳавзасидан фойдаланишда айрим камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди. 

Хусусан, юқоридаги Низомнинг 9-бандида “бассейнлардан бир марта шуғулланиш истагини билдирган шахслар ушбу Низомнинг 11-бандида келтирилган махсус шахсий спорт кийимида, бассейннинг тиббий ходимлари кўригидан ўтиб, белгиланган тўловни амалга оширган ҳолда шуғулланиши лозимлиги, 11-бандида “бассейнларга кириш ва ундан фойдаланиш учун шуғулланувчиларнинг ҳар бирида сузиш машғулоти учун мўлжалланган махсус шахсий (сузиш учун спорт кийими ва бош кийими, бассейнда фойдаланиш учун алоҳида оёқ кийими, сузиш кўз ойнаги, сочиқ, совун) буюмлар бўлиши кераклиги белгилаб қўйилган.

Муассаса раҳбари юқоридаги талаблар тўлиқ бажарилмасдан туриб бир неча нафар вояга етмаган ёшларга бассейнга кириш ва ундан фойдаланишга рухсат бергани аниқланди.

Юқоридаги камчиликларга йўл қўйгани учун Беруний тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабига қарашли сузиш ҳавзаси мудири У.Юлдашев билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг