UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0

07 дек 11:56
Янгиликлар

Волейбол

“Беш ташаббус олимпиадаси”: Чирчиқ волейбол бўйича Республика финал босқичига мезбонлик қиляпти

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг манежида волейбол бўйича "С" лигасининг республика финал босқичи бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19-январдаги "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-92-сонли ҳамда 2022 йил 11 апрелдаги "Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-201-сонли қарори ижросини таъминлаш ва аҳоли орасида, айниқса, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш мақсадида ташкил этилаётган "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги волейбол бўйича ўғил болалар ўртасидаги мазкур республика финалида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 280 нафар спортчилар жам бўлишди.

Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси ҳамкорлигидаги ушбу мусобақанинг дастлаб тантанали очилиш маросими ташкил этилди.

Маросимда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири маслаҳатчиси Аваз Каримов ҳамда ЎзДЖТСУ ректори Маҳмуджон Болтабоевлар жамоаларни финал босқичига етиб келгани билан қутлаб, уларга беллашувларда юқори ўринларни эгаллашида омад тилади.

Айни пайтда 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган жамоалар ўртасидаги "С" лигаси беллашувлар кўтаринки руҳда ўтмоқда. Мусобақа 8 декабрга қадар давом этади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг