UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0

16 июн 13:58
Янгиликлар

Бошқалар

“Беш ташаббус паралимпиадаси” оммавий спорт мусобақаси финиш нуқтасида

Теглар :  Беш ташаббус
Айни дамда “Беш ташаббус паралимпиадаси” оммавий спорт мусобақасининг Республика финал босқич беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

2022 йилдан бошлаб илк маротаба маҳаллалардаги ногиронлиги бўлган ёшлар ўртасида “Беш ташаббус паралимпиадаси” оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш жорий этилди. 

Ўтган йили икки босқичда ташкил этилган мазкур спорт мусобақаларида 6 мингга яқин ёшлар қамраб олинди. Жорий йилнинг 1-мавсумида старт олган “Беш ташаббус паралимпиадаси” спорт мусобақалари уч босқичда, яъни туман (шаҳар) босқичи, Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий саралаш босқичи ҳамда учинчи республика финал босқичи шаклида ташкил этилмоқда.

Мазкур мусобақаларда иштирок истагини билдирган 34 мингдан ортиқ маҳаллалардаги ногиронлиги бўлган ёшлар рўйхатга олинди.

Мусобақалар 5 та пара спорт турларидан, пара енгил атлетиканинг ядро улоқтириш (нанизм паст бўйликлар), қисқа 60-100 метр масофафага (орқа мия фалажи ва умуртқа поғонаси шикастланганлар “ДЦП”) ва узоқ 200-300 метр масофага (қўл ампутацияси бўлганлар) югуриш, пара стол тенниси, пара шахмат, пара шашка, пара киберспорт турларидан бўлиб ўтди.

Республика финал босқичида жами 196 нафар спортчи-ёшлар, жумладан, пара енгил атлетикадан 6 нафар (3 эркак, 3 аёл), пара стол теннисидан 2 нафар (бир эркак ва бир аёл), пара шахматдан 2 нафар (бир эркак ва бир аёл), пар шашкадан 2 нафар (бир эркак ва бир аёл) ва пара кибер спортдан 2 нафар (бир эркак ва бир аёл) бир ҳуддуд жамоасидан эса 14 нафар (7 нафари хотин-қизлар) иштирок этиши белгиланган.

Иштирокчилар Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ареналарида пара енгил атлетика, пара шахмат, пара шашка ҳамда пара стол тенниси бўйича, Cyberium.uz кибер аренасида эса пара киберспорт бўйича ўзаро баҳс олиб боришмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг