UZ

Сўнгги янгиликлар

14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0

23 янв 18:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бетербиев 38 ёш бўлишига қарамай барчани «ухлатиб қўймоқда». Навбат Биволга…

14 январга ўтар кечаси Квебекда WBC, WBO ва IBF йўналишлари бўйича чемпион Артур Бетербиев ва Каллум Смит ўртасида чемпионлик жанги бўлиб ўтди.

Жанг масаласи 7-раундда ҳал бўлди. Бетербиев Смитни бурчакка қисиб, тинимсиз зарбалар орқали нокаут эвазига таслим этди. Икки боксчи ўртасидаги жанг дастлаб 2023 йилнинг август ойига режалаштирилган эди, бироқ Артурнинг тиш операциясидан сўнг жағида инфекция пайдо бўлганлиги сабабли жанг қолдирилди. 2024 йил январь ойида Бетербиевнинг тести «атипик» натижаларни кўрсатгач, баҳс яна бир бор бекор қилиниши мумкин эди. Лекин, қўшимча тестлар салбий чиққанди. 

«Шуни айтмоқчиманки, мен соф жангчиман. Фаолиятим давомида бирор маротаба тақиқланган моддалар истеъмол қилмаганман. Бунинг аксини исботлашга уриниш туҳмат ҳисобланади. Бундай гаплар шунчаки ўринсиз», деди Бетербиев дарҳол бу каби гап-сўзларга. У охирги маротаба 2023 йилнинг январида Энтони Ярдни 8-раундда нокаут ҳисобига таслим этганидан буён рингга кўтарилмаётганди. Смит ҳам бир ярим йилдан сўнг яна рингга қайтди. У сўнгги бор 2022 йилнинг август ойида Матйо Бодерлик билан тўқнаш келиб, уни 4-раундда нокаутга учратганди. Ушбу жанг Каллум учун мазкур вазн тоифасидаги иккинчи жанг эди. Бунга қадар у суперўрта вазнда бокс тушиб келган ва WBA чемпионига айланган, аммо камарини Саул Альваресга бой бериб қўйган эди.


Қоғозда Смит ёши ва антропометрияси бўйича жиддий устунликка эга эди, бироқ Бетербиевнинг рекорди даҳшатлироқ кўринди – 19 ғалаба ва барчаси нокаут. Смитнинг рекорди бўлса, 29-1, унинг кучли зарба соҳиби эканлигига қарамай, ғалабаларининг атиги 72 фоизи муддатидан аввал поёнига етган. Якунда барча факторларни четга сурган ҳолда Артур рақибини 7-раундда ринга қулатишга муваффақ бўлди. Чеченистонлик боксчи илк сонияларданоқ олдинга ошиқди ҳамда рақибини ринг арқонларига қисиб қўйди. Британиялик спортчи бўлса, рингни айланиб, зарба учун қулай имкониятни кутди, лекин Бетербиев унинг эркин ишлашига деярли йўл қўймади. 



Смит антропометриядаги устунлигидан унумли фойдаланмади ва рақибини узоқ ушлай олмай, яқин жанг қилишни афзал кўрди. У Артурнинг ҳужумларига дош бериб, жавоб ҳужумига отилди, аммо зарбалар чеченистонликнинг блокларидан нарига ўтмади. Учинчи раундга келиб, Каллум ўтказиб юборилган зарбалар таъсирида бироз ўзини йўқотишни бошлади. Танаффус вақтида британияликнинг мураббийи қарши зарба беришни кутмасдан, тана устида кўпроқ ишлашни маслаҳат берди. Бу услуб унга қисман устунликни тақдим этди, лекин Бетербиевга у қадар зарар етмади. Аксинча, унинг зарбалари кучлироқ ва аниқроқ бўлди.


Кўпчилик Смитдан чап томондан аперкот зарбаларини кутган эди, бироқ ҳаммаси чаппасига кетди. 7-раунда келиб, унинг ўзи ўнг томондан келган аперкотни ўтказиб юборди. Рақибининг мувозанатни йўқотганини пайқаган Артур тезда олдинга ўтиб, уни икки марта полга ағанатди, шундан сўнг Каллумнинг бурчаги жангни тўхтатишга қарор қилди. Британияликнинг ҳужумларига қарамай, жанг бир томонлама ўтди дейиш мумкин. Энди чеченистонлик боксчига фақатгина битта муносиб рақиб қолди. У ҳам бўлса Дмитрий Бивол. «Ҳа, албатта, менга тўртинчи камар керак. Бу мен учун ушбу вазнда барча мақсадларимга етгганимни англатади. Бўлажак жанг катта аҳамиятга эга», деди Артур Бетербиев. Боб Арум эса чемпион Рамазон ойидан 3 ой ўтиб, Биволга қарши жангга тайёр бўлишини айтиб ўтди.


Хабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

   
23 янв 22:12:08
Исломбек
Енгил вазнда деб нотугри ёзилган Бу ярим огир вазн икаинчидан Бетербиев Догистонлик эмас у Чечен
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг