UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0

31 май 11:53
Янгиликлар

Тадбирлар

Биологик фаол озуқалар билан соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтириш мумкин

Теглар :  МОҚ
МОҚ қошида ташкил этилган Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ўзбек спортининг том маънодаги саломатлигини назорат қилиб бормоқда.

Марказ иш фаолиятини янада такомиллаштириш эса спортдаги ютуқларимизни кафолатловчи муҳим омиллардан бўлади. МОҚ ва РСТИАМ раҳбарияти иштирокида ўтган йиғилиш ана шу мавзуга бағишланди. Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва унинг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, Абдушукур Садиков бошчилигидаги РСТИАМ вакиллари ва МОҚ мутасаддилари иштирок этишди.

Суҳбатда Рустам Шоабдураҳмонов спортчилар учун яратиладиган шароитларнинг муҳимлиги ҳақида гапириб ўтди.

“Баъзи кунларда қон таҳлилларини топшириш давомида узундан узун навбатлар пайдо бўлмоқда. Бу эса ноқулайликлар келтириб чиқармоқда. Шу боис бундай ҳолатларда захира хоналарини кўриб чиқишни таклиф қиламиз. Шунингдек, атлетларимизга бериладиган қўшимча биологик фаол озуқалар таркибини доим назорат қилиш керак. Ушбу воситаларни харид қилишда спортга яқин соҳалар билан ҳамкорлик қилиш масаласини ҳам кўриб чиқайлик. Улардан юртимиз аҳолиси орасида соғлом турмуш тарзини янада кенг тарғиб қилиш мақсадида фойдаланиш мумкин. Туризм ва спорт вазирлиги билан чуқур ҳамкорликни давом эттирамиз. Ҳукуматимиз бундай ғояларимизни қўллаб-қувватлашига ишонамиз”, – деди МОҚ раҳбари.

Йиғилиш давомида Токио-2020 Олимпия ўйинларида делегациямиз учун ишлатиладиган дори воситаларининг таркиби, уларнинг миқдори кўриб чиқилди. МОҚ раҳбарияти томонидан соҳа мутахассисларига Олимпиада мобайнида делегация вакилларининг саломатлигини назорат қилиш бўйича ўз режаларини ишлаб чиқиш, марказ фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича топшириқлар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг