UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

29 мар 15:46
Янгиликлар

Шахмат

Биринчи Рустам Қосимжонов турнирида ғолиб ва совриндорлар маълум

Бироз аввал илк бор пойтахтимиз мезбонлигида ўтган Рустам Қосимжонов халқаро турнири ўз якунига етди.

Хабар берганимиздек, кучли гроссмейстерлар жам бўлган "Мастерс" гуруҳида ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров бош совринни қўлга киритган эди. Олимпиада чемпиони 9 имкониятдан 6,5 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Сўнгги турда Жаҳонгир Воҳидовни мағлубиятга учратган эронлик Парҳам Магсудлу 6 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Яна бир ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов эса совринли учинчи ўринни банд этди. 

Бугун кутилмаганда 4 та баҳснинг 3 тасида мағлубиятга учраган Нодирбек Абдусатторов 4,5 очко билан 5-ўрин билан кифояланди. Тўртинчи поғонага жойлашган россиялик Александр Гришук ҳамда 6-ўриндаги озарбайжонлик Шахрияр Мамедияровда ҳам 4,5 очко бор. Турнир асосчиси Рустам Қосимжонов 3,5 очко билан 8-ўриндан жой олди. 

Сўнгги 9-тур натижалари

"Мастерс" гуруҳи

Шаҳрияр Мамедияров (Озарбайжон, 2703) - Шамсиддин Воҳидов (Ўзбекистон, 2514) 1/2-1/2

Жаҳонгир Воҳидов (Ўзбекистон, 2513) - Парҳам Магсудлу (Эрон, 2660) 0-1

Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон, 2578) - Жорден Ван Форест (Нидерландия, 2682) 1/2-1/2

Александр Гришук (FIDE, 2731) - Рустам Қосимжонов (Ўзбекистон, 2662) 1/2-1/2

Нодирбек Якуббоев (Ўзбекистон, 2577) - Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2714) 1/2-1/2

"Челленжерс" гуруҳида эса сербиялик Александр Иджич 6,5 очко билан Рустам Қосимжонов халқаро турнири ғолибига айланди. Ҳамюртимиз Ортиқ Ниғматов 6,5 очко билан қўшимча коэффицентларга кўра иккинчи ўринни эгаллади. Совринли учинчи ўрин "Челленжерс" турнирида биринчи тартиб рақамда таснифланган арманистонлик Габриэл Саргиссянга насиб этди.

"Челленжерс" гуруҳи

Габриэл Саргиссян (Арманистон, 2628) - Александр Инджич (Сербия, 2543) 1/2-1/2

Ваҳап Санал (Туркия, 2548) - Ҳумоюн Бегмуратов (Ўзбекистон, 2228) 1-0

Абдумалик Абдусалимов (Ўзбекистон, 2333) - Александр Донченко (Германия, 2590) 0-1

Саидакбар Сайдалиев (Ўзбекистон, 2276) - Муҳаммадали Абдураҳмонов (Ўзбекистон, 2237) 1-0

Акмал Файзуллаев (Ўзбекистон, 2311) - Ортиқ Ниғматов (Ўзбекистон, 2344) 0-1

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг