UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

13 фев 14:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бивол қайси ўзбек боксчилари билан спарринг жанг ўтказиши маълум қилинди

Мураббий Тўлқин Қиличев Дмитрий Биволнинг ташрифи сабаби, у билан спaрринг қиладиган боксчиларииз ҳақида гапирди.

Хабарингиз бор, кеча тунда жаҳон бокс юлдузларидан бири Дмитрий Бивол машғулот ўташ учун юртимизга келди. Уни аэропортда таиқли боксчиларимиз, мураббийларимиз ва ОАВ ходимлари кутиб олди. Оlamsport.com сайти муҳбири фурсатдан фойдаланиб терма жамоамиз мураббийи Тўлқин Қиличевга бир нечта савол билан юзланди:

«Жаҳон бокси юлдузларидан бири Дмитрий Бивол айнан Ўзбекистонга машғулот ўташ учун келишига сабаби - бизни охирги вақтларда кўрсатаётган натижаларимиз деб ўйлайман. Яхши натижалар барибир чемпионларни чорлайди. Уларда ҳам савол туғиладида, нимага улар чемпион бўляпти, қани биз ҳам бир кўрайликчи деган фикр уйғонади. Ошни кучигами, қазини кучигами ёки меҳмондўстлигимизгами? Қизиқиб кўради бошқалар ҳам. Шу мақсадда уларнинг ўзларида ҳам бизнинг йигитлар билан биргаликда йиғин ўтказиш учун хоҳиш бўлди. Улар федерациямизга чиқишди, федерациямиз вакиллари бу таклифни мамнуният билан қабул қилишди. Бу биз учун ҳам катта мотивация. 

Ҳозирги вақтда Биволнинг Канело билан жанг қилиши ҳақида музокаралар кетяпти. Бу жангнинг қандай катта масштабдалигини гонораридан ҳам билса бўлади. Бивол каби юлдузларнинг жамоасини кўриб бизнинг ёш шогирдларимизда ҳам чемпионлик руҳи янада ортишига ишонаман. Бизга бу жудда катта фойда. Биз булар хурсанд бўлиб кетиши ва яна бошқа чемпионлар келиши учун йиғинимизни аъло даражада ўтказишга ҳаракат қиламиз. Улар ҳам юртимизда машғулот қилиб чемпионликни қўлга киритса, айтади кейин - Ўзбекистонда тайёргарлик кўриб чемпион бўлдим, деб. Мана ҳозир йиғиннинг биринчи босқичини шу ерда қилади, агар ёқса иккинчи-учинчи босқичларини ҳам Ўзбекистонда қилар, балки.

Бивол билан албатта бизнинг боксчилар ўртасида спарринглар бўлади. Биз Рўзметов, Аслонов, Мержанов каби боксчиларимизни таклиф қиламиз», - деди Қиличев.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
14 фев 12:30:08
Farhod_ bek1990
Sanjar Tursunovni tankasiku
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг