UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

28 июн 20:52
Янгиликлар

Енгил атлетика

“Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!” шиори остида марафон ўтказилди

Қарши шаҳрида 26 июнь - Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни муносабати билан марафон ўтказилди.

Мустақиллик шоҳ кўчасида жойлашган ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернати олдидан Қарши курантигача бўлган масофада вилоят ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши ташаббуси билан “Гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги” доирасида “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!” шиори остида ташкил этилди. 

Кўтаринки руҳда ўтказилган ушбу югуриш марафонида Қарши шаҳрида жойлашган маҳаллалар аҳолиси, турли ташкилот ва идоралар ходимлари, шунингдек, умумий ўрта таълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртларидан 1000 нафарга яқин 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этишиб, ўз иродаларини синовдан ўтказишди.

Мусобақа якунида қуйидаги натижалар қайд этилди.

Қизлар (Қарши ДУ)

1. Муҳаббат Ҳамидова  

2. Маржона Раҳмонқулова   

3. Фотима Рашидова 


Қизлар (коллеж ўқувчилари)

1. Майсара Юсупова  

2. Сетора Чориева  

3. Феруза Элиева     

Қизлар (умумтаълим мактаб ўқувчилари)

1. Шоҳида Саидмуродова  

2. Гулбадан Саидмуродова 

3. Маржона Эгамбердиева 


Ўғил болалар (Қарши ДУ)

1. Исломбек Раҳимов  

2. Шаҳзод Абдураҳмонов 

3. Одил Авазов 


Ўғил болалар (коллеж ўқувчилари) 

1. Шаҳзод Маҳмудов 

2. Жаҳонгир Эшонқулов 

3. Жавлон Холбоев 


Ўғил болалар (умумтаълим мактаб ўқувчилари) 

1. Лутфулла Махматқулов 

2. Рўзимурод Бойтўраев 

3. Асқар Муродуллаев   

Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндорлар Қарши шаҳар ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. 

Шунингдек, гиёҳвандликка қарши курашиш ҳамда Ёшлар куни муносабати билан Чироқчи туманида ҳам “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 90-умумий ўрта таълим мактабининг спорт залида кураш бўйича ўқувчи-ёшлар ўртасида мусобақа ташкил этилди. 

Ёшлар Иттифоқи туман бўлими, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда 1-Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби билан ҳамкорликда ўтказилган мусобақада 100 нафардан ортиқ ёш полвонлар иштирок этишди. Ўз вазн тоифаларида ғолибликни қўлга киритган полвонлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди. 

Жаҳон ЭРГАШЕВ, Қашқадарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Илҳом РАҲМОНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг