UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0

04 май 15:19
Янгиликлар

Болалар спорти

“Биз спортни танлаймиз!”

Наманган шаҳридаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб “Биз спортни танлаймиз!” шиори остида болалар спорт байрами ўтказилди.

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, жаҳон чемпионлари, мураббийлар, спортчи-ёшлар иштирок этди.

Мамлакат ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб келаётган мазкур спорт мактаби тарбияланувчилари жорий йилда ҳам юқори натижаларга эришмоқда. Хусусан, март ойида эркин кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатида мактаб ўқувчиси Мадина Усмонжонова ғолиб бўлиб, Сингапурда ўтказиладиган Осиё чемпионатида иштирок этиш учун лицензияни қўлга киритди. 

17.jpg

Апрель ойида пойтахтда бўлиб ўтган ўзбек жанг санъати бўйича Осиё очиқ чемпионатида эса ушбу мактаб ёшлари 3 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди. Умуман, мактаб спортчилари жорий йилнинг биринчи чорагида 12 та олтин, 28 та кумуш, 42 та бронза, жами 82 медалга сазовор бўлди.

11.jpg


Спорт байрамида нуфузли мусобақалар ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида спорт мактабида йўлга қўйилган 18 спорт тури бўйича тарбияланувчиларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг