UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

11 окт 07:43
Янгиликлар

Кураш

Боғдодда белбоғли кураш бўйича Ҳоким кубоги ўтказилди

Фарғона вилоятининг Боғдод туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида Боғдод тумани ҳокими кубоги учун катталар ўртасида очиқ турнир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси Боғдод тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур очиқ турнирда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар ҳамда қўшни Қирғизистон Республикасидан келган 150 нафарга яқин полвонлар ғолиблик учун гиламга чиқишди.

Юқори савияда ташкил этилган ушбу мусобақада полвонлар белбоғли курашнинг классик йўналишида 60, 70, 80, 90, +90 кг. вазн тоифаларида медаллар учун беллашишди.

Муросасиз ва қизғин баҳсларга бой тарзда ўтган беллашувларнинг сўнгги натижаларига кўра қўйидаги полвонлар ўз вазн тоифаларида барча рақибларидан устун келиб, шоҳсупанинг энг юқорисидан жой эгаллашди.

60 кг. – Ҳусниддин Ваҳобов (Фарғона)

70 кг. – Нусрат Султонбоев (Андижон)

80 кг. – Бекзод Абдуғаниев (Фарғона)

90 кг. – Ҳусниддин Рўзиев (Андижон)

+90. – Обидали Мавлонов (Фарғона)

Қирғизистонлик полвонлардан бир нафари - 60 кг. вазнда иштирок этган Раман Сапаров учинчи ўринни банд этди.  

Очиқ турнир беллашувлари якунига етгач, кучли учликдан жой олган полвонлар турнир ташкилотчилари томонидан медаль, диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди. 

Эслатиб ўтамиз, Боғдод туманида 8-9 октябрь кунлари 2003-2004 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида мамлакат кубоги баҳслари ҳам ўтказилган эди.

Мираншоҳ РЎЗИЕВ, Фарғона вилоят белбоғли кураш федерацияси бош котиби, мусобақа бош ҳаками: 

- Боғдод туманида ташкил этилган беллашувларни юқори савияда ўтишида авалло Фарғона вилояти ҳокимлигига, туман ҳокимлигига, Республика белбоғли кураш федерациясига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Туманда уч кундан буён спорт байрами, десак муобалаға бўлмайди. 8-9 октябрь кунлари ўсмирлар ўртасида мамлакат кубоги баҳсларини, бугун эса очиқ турнирни чиройли тарзда ўтказдик. Албатта, бу каби мусобақалар ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни, хусусан, миллий спорт туримиз бўлган белбоғли курашни янада ривожланишига хизмат қилади. Қолаверса, терма жамоаларимиз учун иқтидорли полвонларни саралаш вазифасини ҳам  ўтаб беради.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг