UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0

06 дек 10:10
Янгиликлар

Оғир атлетика

Боготада оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олди

Дунё биринчилиги Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлида катта рейтинг очколарини тақдим этиши билан аҳамиятли ҳисобланади.

Чемпионатда 93 давлатдан 537 нафар спортчи рўйхатдан ўтказилган. Хусусан, Ўзбекистон терма жамоаси 10 нафар (7 нафар эркак ва 3 нафар аёл) атлет билан қатнашади. Қайд этиш жоиз, даставвал таркибга 11 нафар спортчи жалб этилган эди. 

Бироқ -89 кг вазн тоифасида иштирок этиши кутилган Сарварбек Зафаржонов жароҳатидан тўлиқ фориғ бўла олмади. Шу боис у Туркия йиғинидан сўнг Тошкентга қайтадиган бўлди. Жамоа эса бир неча соат аввал Истанбулдан Боготага йўл олди. 

Мусобақада қатнашадиган спортчиларимизнинг тўлиқ таркиби қуйидагича кўриниш олди:

-67 кг: Адҳамжон Эргашев (“А” гуруҳи)
-67 кг: Достон Ёқубов (“А” гуруҳи)
-81 кг: Оғабек Тўхтаев (“В” гуруҳи)
-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров (“А” гуруҳи)
-102 кг: Шарофиддин Амриддинов (“В” гуруҳи)
-109 кг: Руслан Нурудинов (“А” гуруҳи)
+109 кг: Акбар Жўраев (“А” гуруҳи)
-55 кг: Нигора Абдуллаева (“А” гуруҳи)
-81 кг: Ригина Адашбаева (“В” гуруҳи)
-87 кг: Турсуной Жабборова (“А” гуруҳи)

Чемпионат давомида ҳар бир атлетимизнинг чиқиши катта қизиқиш билан кузатиб борилиши аниқ. Сиз ҳам ҳамюртларимизнинг иштирокига қизиқаётган бўлсангиз, ушбу маълумотлар орқали улар қатнашадиган вақтни белгилаб олинг:

8 декабрь: Нигора Абдуллаева (05:00, Тошкент вақти билан)
10 декабрь: Адҳамжон Эргашев ва Достон Ёқубов (02:30)
11 декабрь: Оғабек Тўхтаев (21:30),
12 декабрь: Муҳаммадқодир Тоштемиров (02:30)
13 декабрь: Шарофиддин Амриддинов ( 21:30)
15 декабрь: Ригина Адашбаева (02:00)
15 декабрь: Турсуной Жабборова (05:00)
16 декабрь: Руслан Нурудинов (05:00)
17 декабрь: Акбар Жўраев (02:30)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг