UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

11 май 11:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс. Ўзбекистон медаллар сони бўйича рекордни янгилади. Аввалги ЖЧларда натижаларимиз қандай бўлган?

Тошкент мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатида медаль қўлга киритган боксчилар номи аниқ бўлиб улгурди.

Ярим финалга қадар етиб келган боксчилар ЖЧ медалига эга чиқишади. Ушбу босқичда ғалаба қозонган чарм қўлқоп усталари финалга йўл олишса, мағлуб боксчилар бронза медалига эга бўлишади. 

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон терма жамоасининг 9 нафар вакили ЖЧ ярим финалигача етиб келди. Бу дегани - терма жамоамиз мазкур ЖЧда 9 та медалга сазовор бўлади. Бошқа хеч қайси терма жамоа ярим финалда бунчалик кўп иштирокчига эга эмас. Шу тариқа, боксчиларимиз мазкур ЖЧни медаллар сони бўйича етакчи сифатида якунлашлари аниқ бўлди. Энди навбат медаллар сифати бўйича етакчи бўлишга. 

Бунгача медаллар сони бўйича энг яхши натижамиз 2015 ва 2017 йилги жаҳон чемпионатларида қайд этилган. Ушбу йилларда Ўзбекистон боксчилари 6 та медаль билан ЖЧни якунлашган.

Медаллар сифати бўйича энг яхши натижамиз 2019 йилги ЖЧда кўрсатилган. Ўшанда вакилларимиз 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалига эга чиқишган.


Бунгача ўтказилган жаҳон чемпионатларида Ўзбекистон терма жамоаси қайд этган натижалар: 

Тампере-1993 - 1 та бронза

Берлин-1995 - 1 та бронза

Будапешт-1997 - 1 та олтин

Хьюстон-1999 - 2 та олтин, 1 та кумуш

Белфаст-2001 - 1 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза

Бангкок-2003 - 1 та кумуш, 2 та бронза

Мианянг-2005 - 1 та кумуш, 2 та бронза

Чикаго-2007 - 1 та олтин

Милан-2009 - 1 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза

Баку-2011 - 2 та бронза

Алмати-2013 - 1 та кумуш, 1 та бронза

Доҳа-2015 - 3 та кумуш, 3 та бронза

Гамбург-2017 - 1 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза

Екатеринбург-2019 - 3 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза

Белград-2021 - 1 та кумуш, 1 та бронза.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг