UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

10 фев 21:03
Янгиликлар

Болалар спорти

Болалар спорти. Чироқчидаги боғчада курашга ошно болалар

Теглар :  Болалар спорти
Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммавийлигини ошириш устувор вазифалардан саналади.

Айниқса, боғча ва мактаб ёшидаги ўғил-қизларимизни спортга қизиқтириш ва саломатликларини мустаҳкамлаш, истеъдодларини рўёбга чиқариш ўта муҳим. 

Бу борадаги ишларга мактабгача таълим муассасаларида ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, Чироқчи туманидаги “HELLO HAPPY KIDS” давлат хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим муассасасида тарбияланаётган 130 нафар ўғил-қизларнинг спортга ошно бўлишлари ва таълим – тарбия олишлари учун  барча шарт-шароитлар муҳайё этилган. Бу масканда жараёнлар энг аввало давлатимиз мадҳияси янграшдан ва   эрталабки бадантарбия машғулотларидан бошланади.  

Тадбиркор Фарҳод Жуманов томонидан ташкил этилган мазкур болалар боғчасида Президентимиз томонидан таъсис этилган 5 та муҳим ташаббуснинг ижроси таъминланаётганига гувоҳ бўлишингиз мумкин. Жумладан , расм чизиш, рақс, китобхонлик, китобхонлик доирасида аудио ўқитиш, инглиз, рус тилларини  ўрганиш, шахмат – шашка, футбол каби бир қатор тўгараклар йўлга қўйилган. Яқинда тадбиркор Ф. Жуманов боғчада яна бир хайрли ишга қўл урди. Жажжи фарзандлар  миллий курашимиз билан шуғулланишлари учун  кураш спорт тури бўйича тўгаракни йўлга қўйди. Ҳозирда мураббийи Умиджон Самадов қўл остида  25 нафар болажонлар кураш сирларни ўрганишни бошлашди. Қизиқ ҳолат –  “HELLO HAPPY KIDS” нинг машғулот майдончасида эгнига илк бор кураш кийимини кийиб,  илк бор кураш тушаётган  4-5 ёшли болалар худдики катта полвонлар сингари ҳаракат қилиб, тезда усулга киргани ва рақибини “елка”  ёки “қўшша” қилаётганини кўриб, ҳайрон ёқангизни ушлайсиз ва  полвонлик ўзбекнинг қонида борлигига яна бир амин бўласиз.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади       

     

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг