UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0

24 окт 11:19
Янгиликлар

Болалар спорти

Болалар спорти. Спортга ошно маскан

Таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчи-ёшларнинг эрталаб дарслардан олдинги гимнастика машғулотлари, бўш вақтларини мазмунли ўтказишда ташкил этилаётган спорт тўгаракларнинг ўрни муҳим аҳамиятга эга.

Чирчиқ  саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида айни пайтда 800 нафардан ортиқ ўқувчилар турли касб-ҳунарлар бўйича таҳсил олишади. Коллеж ҳовлисидаги батартиб мини-футбол, енгил атлетика каби спорт майдончалари, кенг ва шинам спорт зали доим ўқувчилар билан гавжум. 

Боиси, спортнинг волейбол, енгил атлетика, баскетбол, стол тенниси, шахмат, стол тенниси тўгаракларимунтазам ишлаб турибди. Тўғри, мазкур ташкил этилган тўгракларда иштирок этаётган ўғил-қизлар профессионал спортчи даражасига кўтарилмас, бироқ соғлом турмуш тарзини теранроқ англаб бориши шубҳасиз. 

Қолаверса, мунтазам машғулотарда иштирок этаётган спортчи-ўқувчилар  турли даражадаги спорт беллашувларида муваффақиятларга эришишлари учун сабаб бўлиши янаям қувонарли. Тажрибали жисмоний тарбия ўқитувчилари Кадрия Давидова (Жисмоний тарбия раҳбари) ҳамда Умиджон Аббосовлар мураббийлигида ҳар куни эрталаб ўқув-машғулотлар бошланмасдан бурун барча ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида гимнастика, эрталабки бадантарбия машғулотларини  бажарилиши йигит-қизларнинг  кун давомида тетик ва юқори кайфиятда юришини, дарсларни ўзлаштириш даражаси ҳам юқори бўлишини кўрсатмоқда.  

Шунингдек, коллежда волейбол, баскетбол, стол тенниси. шахмат ва мини-футбол бўйича ҳафтанинг олти кунида дарслардан бўш вақтларда гурухлараро  мусобақалар ўтказилиши йўлга қўйилган. Коллеж директори Олимжон Муқимовнинг талабчанлиги ва спортга ошнолиги боис жисмоний тарбияга оид ишлар биринчи ўринда туради.

Киши жисмоний ҳолатини аниқлашда “Алпомиш ва Барчиной” тест-меъёрларининг ўрни беқиёс. Шу боис ҳар йили баҳор фаслида мазкур тест-синовларини ўқувчи ва ўқитувчилар иштирокида қабул қилиниши коллежда одат тусини олган.  Ўқувчиларнинг таъкидлашича, “Алпомиш ва Барчиной” тест-синовларини топшириш жараёни чин маънода спорт байрамига айланиб кетади. Бу ҳам бўлса қайсидир маънода  кенг жамоатчилик орасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммалашишига, янада қизиқиши ортишига олиб келиши бор ҳақиқат. 

Демак, жисмоний ҳолатимизни аниқлаш ва яхшилаш сари спорт майдончалари томон кетдик. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг