UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0

05 июн 12:40
Янгиликлар

Болалар спорти

Болаларга беринг дунёни... ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  Болалар куни
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида “Ёшлар ойлиги” муносабати билан ҳарбий хизматчилар ҳамда Қуролли Кучлар ишчи-хизматчиларниинг фарзандлари билан маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилди.

Тадбирга Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Алихонтўра Соғуний” ва “Ватанпарвар” маҳалласида истиқомат қилаётган уюшмаган ёшларнинг фарзандлари ҳам ташриф буюрди.

“Миллий тикланиш” демократик партияси Мирзо Улуғбек туман Кенгаши билан ҳамкорликда тайёрланган тадбирда иқтидорли ўғил-қизлар “Озод ва обод юрт”, “Менинг оилам - менинг фахрим”, “Бутун олам ранглари жилоси”, “Менинг дадам Ватан ҳимоячиси” мавзуларида расм чизиш, шеър айтиш, қўшиқ куйлаш, рақсга тушиш, чолғу асбобларини чалиш каби маънавий-маърифий тадбирларда беллашдилар.

Шунингдек, шижоатга тўлиб турган ёшлар велопойга, шахмат-шашка, стол тенниси, сузиш, саватчага тўп отиш, оддий усулларда тўп билан югуриш каби спорт турлари бўйича ҳам куч синашдилар.

“Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан барча иштирокчилар “Шарафли касб эгасининг фарзандлари” махсус тайёрланган совғалар, диплом ва кўкрак нишонлари билан тақдирланди. Шу билан бир қаторда, фарзандларида ногиронлиги бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига ташрифлар уюштирилиб, уларга совға саломлар улашилди.

Тадбирдан кейин Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида яратилган шарт-шароитлар билан таништириш мақсадида экскурсия ташкил этилди. Ёшлар Академия фаолияти билан танишиб, чуқур таассуротларга эга бўлдилар.

Дилдора Абдурахмонова, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясининг Хотин қизлар ва ҳарбий хизматчиларнинг оила-аъзолари билан ишлаш  етакчиси

Суратлар муаллифи - Алимурод Мамадаминов, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг