UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

14 мар 12:28
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Қизиқарли!

Бўм-бўш стадион, кўришишга ва селфига тақиқ. Коронавирусга қарши курашми ёки шунчаки "паника"?

Теглар :  Коронавирус
Коронавирус нафақат спортга кириб келди, балки барча мусобақаларни барбод қилишни бошлади.

Стадионлар томошабинлар учун ёпиқ, жамоалар ўйинчиларининг хавфсизлиги учун мухлислар билан суратга тушишни ва дасхат беришни тақиқлади.

Италияда стадионларнинг ёпилгани тўғри қарор бўлди. Агар сиз Европага қизиқарли баҳсни томоша қилиш учун бормоқчи бўлсангиз, сафарингизни ортга сурганингиз маъқул.



АПЛда қўл бериб кўришиш тақиқланди. Бундан қандай маъно бор? Албатта! Қўллар билан атрофдаги нарсаларни ушланади, кейин қўллар кўзга, юзга ва бурунга тегади, шу тариқа, касаллик танамизга кириши мумкин. Бундан келиб чиқса, АПЛ ташкилотчилари тўғри йўл танлашган. Энди кўпчилик тирсак билан кўришмоқда, бу хавфсизми?

«Бавария» футболчиларига мухлислар билан селфи тушишни, “Саутгемтон” эса дасхат беришни тақиқлади. Нега? Атрофдаги хавфни камайтириш учун. Сабаби мухлислар кумири билан учрашиш учун нималар қилмайди? Улар вирусга чалинган бўлишлари, лекин буни ҳеч ким билмаслиги мумкин.

Селфи тушаётган вақтда оралиқдаги масофани сақлаш имконсиз ва бунинг натижасида ҳам вирус юқтириб олиш эҳтимоли бор.


Евро-2020 ва Олимпия ўйинларини ўтказилмайдими ёки ёзгача барчаси ўнгланадими?

Ҳозирги вақтда вирус билан боғлиқ ҳолатни тахмин қилиш мураккаб. Ёзгача барчаси жойига тушиши мумкин, лекин ҳозирча бу ҳолат аниқ эмас. Америкаликлар вирусга қарши дорини бир ойдан кейин синаб кўришларини маълум қилишди. Дорининг таъсирини билиш учун бир неча ҳафта эмас балки ойлар кетиши мумкин. Одамни коронавирусдан ҳимоя қилиш учун жигар ва нерв системаларига зарар етказиш керак эмас.

Хоккей бўйича жаҳон чемпионатини Швейцариядан Россияга кўчиришмоқчи. Россия хавфсизми?

Швейцарияда ҳозирга келиб 90 нафар одам вирус билан касалланган, битта одам эса вафот этди. Россияда эса касалланишнинг иккинчи ҳолати пайшанба куни Санкт-Петербургда ўқийдиган италияликда қайд этилган. Касаллик ўчоқларидан ташриф буюрган (Корея, Италия ва Эрон) туристлар Россияда икки босқичдан иборат ўн кунлик кўрикдан ўтади.

Ёпиқ аренадан кўра очиқ стадионга ташриф буюрган яхшироқ. "Маска" эса касалликни олдини олишга анча фойда беради.

Кўп жойлардан фарқли равишда Россияда ҳали ҳам мухлислар ташрифига тақиқ йўқ. Очиқ стадионларда одамларга нафас олиш учун ҳаво кўпроқ бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг