UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

20 окт 18:22
Янгиликлар

Велоспорт

«Бош вазир кубоги»: волейбол мусобақаларига ҳам старт берилди

Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида футбол (эркаклар) ва волейбол (аёллар) бўйича «Бош вазир кубоги» мусобақалари ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида аёллар ўртасидаги волейбол мусобақаларига старт берилди.

Дастлаб мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Ш.Мўминжонов мусобақада иштирок этаётган барча жамоаларга омад тилади.

Таъкидлаш керак, волейбол мусобақаларида атиги 11та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда. Бу ушбу мусобақага қизиқиш асло паст эканлигини англатмайди, аксинча вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари орасида хотин-қизлар улушининг камлигини англатади. Бироқ, бу ҳол мусобақаларнинг қизиқарли ўтишига асло таъсир қилмайди, деган умиддамиз.

Бугун бошланган мусобақаларда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги жамоаси илк учрашувда “Ўзкимёсаноат” АЖ жамоасини 2-0 ҳисобида мағлубиятга учратишган бўлса, худди шу ҳисоб Қишлоқ хўжалиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги жамоалари учрашувида ҳам қайд этилди. Бу баҳсда омад қишлоқ хўжалиги вазирлиги аёл ходималарига кулиб боқди. Яна бир учрашувда Иссиқлик электр станциялари жамоаси “Шарқ” нашриёт-матбаа акционерлик компанияси қизларини 2-1 ҳисобида доғда қолдирди.

Волейбол мусобақаларида ғолиб ва совриндорлар 26 апрель куни аниқланади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг