UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0

23 сен 08:46
Янгиликлар

Тадбирлар

Бош вазир ўринбосари автомобилсиз кун акциясига қўшилди

Ҳар йили 22 сентябрь – Бутунжаҳон автомобилсиз куни сифатида нишонланади.

Албатта, шу кун муносабати билан дунё аҳлини соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, экология ва атроф-муҳитни асраб-авайлашга даъват этилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ўзининг «Фейсбук» саҳифасида бунга муносабат билдирди:

“Aзиз ватандошлар! 22 сентябрь – Бутунжаҳон автомобилсиз куни сифатида дунёнинг жуда кўплаб давлатларида кенг нишонланади. Маълумотларга кўра, унда ер юзидаги 1 500 дан зиёд шаҳарнинг 100 миллиондан ортиқ аҳолиси фаол қатнашиб келади.

Aвтомобилсиз кун ғояси 1995 йилда Буюк Британияда пайдо бўлган ва қисқа муддатда бутун дунёда кенг оммалашган. 2000 йилдан бери 22 сентябрь «Бутунжаҳон автомобилсиз куни» сифатида нишонланади.

Шу куни автомобиль ҳайдовчилари шахсий транспорт воситаларидан камида бир кун фойдаланишмайди, баъзи шаҳарлар ва мамлакатларда пиёда юриш, велосипед ҳайдаш, жамоат транспортидан фойдаланиш, шунингдек, иш ва дам олиш жойларига пиёда бориш ғояларини тарғиб қилувчи махсус акциялар ҳам ташкил қилинади.

Бундай тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, энг аввало автомобиллардан чиқаётган турли заҳарли газлар орқали атмосферанинг заҳарланишини камайтиришга ўз ҳиссасини қўшиш, қолаверса пиёда юриш ва велосипедда сайр қилишни кенг тарғиб етишдан иборат. Бу еса аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш йўлида хизмат қилади.

Мен ҳам сизларни ушбу хайрли ташаббусни қўллаб-қувватлаб, шу кунни автомобилсиз ўтказишга ҳаракат қилишга чорлаб қоламан!”

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг