UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

14 май 23:37
Янгиликлар

Бокс/ММА, Кураш

Breaking. Токио Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов ММАга қайтмоқда, унинг илк жанг санаси ҳам маълум

Ўзбекистонлик эркин курашчи Бекзод Абдураҳмонов ММАга қайтмоқда.

Эркин кураш спорт тури бўйича 74 кг вазн тоифасида Токио-2020 Олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган ўзбекистонлик Бекзод Абдураҳмонов ММАга қайтмоқда, дея хабар бермоқда MMAJunkie нашри.

Маълумот учун, Абдураҳмонов 2012-2017 йиллар давомида аралаш жанг санъатлари билан шуғулланган, ҳамюртимиз мазкур спорт турида еттита проф жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонганини ҳам таъкидлаш лозим. Энг қизиғи, Бекзод еттита жангининг олтитасида муддатидан аввал ғолибликни қўлга киритган.

Бекзод Абдураҳмоновнинг узоқ танаффусдан кейинги илк жанги 17 июнь куни Америка Қўшма Штатларининг Массачусеттс штатида ташкил этилаётган Combat FC 4 турнири доирасида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Унга ўша куни бразилиялик Дерик де Фрейтес (2-5) рақиблик қилади. Жанг ярим ўрта вазн тоифасида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Бекзод Абдураҳмонов эркиш кураш бўйича жаҳон чемпионати икки карра бронза медали соҳиби, икки карра Осиё чемпиони ҳамда икки карра Осиё ўйинлари ғолибидир. Ҳамюртимиз айни дамда АҚШдаги Harvard университетида ҳам фаолият юритади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг