UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

20 май 17:57
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Бу қизиқ! Бокс тарихидаги энг яхши нокаутларни биласизми? (+ВИДЕО)

Теглар :  БоксНокаут
Бугун сиз билан биргаликда бокс тарихидаги энг яхши нокаутлар ҳақида билиб оламиз.

Бокс спорт турида сиз рақибингизни битта зарба билан "ухлатиб қўйишингиз" мумкин. Аммо шу зарбалар бир инсоннинг умрига зомин бўлиши ҳам мумкин, камдан-кам ҳолларда бўлсада. Шундай ҳолатлар юзага келмаслиги учун ҳам реферининг жангни ўз вақтида тўхтата олиши ушбу спорт турида қадрланади.

Қуйида ХХ асрнинг энг "йиртқичона" нокаутларни томоша қилишингиз мумкин:


Жек Демпси — Луис-Анхель Фирпо, 14. 09. 1923

Бир аср аввалги бокс жангларининг деярли ҳар бири қайсидир маънода жозибалироқ бўлган. Боксчилар ҳеч қандай тактикасиз, асосийси рақибини кучи тугагунича калтаклаш мақсадида рингга чиқишган. Шундай жанглардан бирида Жек Демпси аргентиналик Луис-Анхель Фирпога қарши чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Америкалик боксчи дастлабки раунднинг ўзида 7 марта нокдаунга учрайди, аммо тезда ўзини ўнглаб олиб, рақибини биратўла нокаутга учратади.

Рой Жонс — Монтелла Гриффин, 07. 08. 1987

Ушбу реванш жангида мухлислар ҳақиқий Рой Жонсни кўришади. Беш ой аввал ўтказилган жангда ҳам у Гриффинни нокаут қилган, аммо ҳакам уни бонгдан сўнг рақибига зарба берганликда айблаб, дисквалификация қилган. Жангнинг биринчи раундида Жонс 90 йилларнинг энг яхши боксчиларидан бири ким эканлигини кўрсатиб қўяди, ҳаммаси дастлабки раунддаёқ якунланади.


Майк Тайсон — Тревер Бейбик, 22. 11. 1986

Ушбу жанггача WBC йўналиши бўйича чемпион Тревер Бербик ҳеч қачон нокаутга учрамаган эди. "Темир Майк"ка бу жангда фаворит сифатида қаралмаган, аммо у барча тахминларни йўққа чиқара олганди. Тревер ҳақиқий нокаутчи эди, аммо Майк иккинчи раундда ким аслида бу номга муносиброқ эканлигини исботлади.


Муҳаммад Али — Жорж Форман, 30. 10. 1974

Жорж Форман бу тўқнашувга қадар 40 та жанг ўтказиб улгурган эди, у жангларининг барчасида рақибларини "ер тишлатган", буни 37 та жангда рақибларини нокаут қилганидан ҳам билсак бўлади. Жанг ўта юқори даражада бўлганидан, боксчиларнинг тезда кучи тугаб қолади. Саккизинчи раундда Али ажойиб зарбалар сериясини уюштиради ва енгилмас чемпионнинг "чироғини ўчириб қўяди". Бу жанг бокс тарихида "Чангалзордаги шовқин" дея эсланади.

Костя Цзю — Заб Жуда, 3. 11. 2001

Истисно тариқасида ХХI асрдаги жангни ҳам қўшишни афзал билдик. Ўртага енгил вазннинг учта чемпионлик камари қўйилган эди. Костя бу жангда оптимал формасида эмасди, Жуда эса аксинча. Аммо бу жангга ҳеч қандай таъсир ўтказа олмади. Жанг аввалидаёқ Цзю рақибини зарбалар серияси билан сийлайди, Жуда эса клинчдан ўзга чора топа олмасди. Иккинчи раунд якунланишига 3 секунд қолганида Заб ўнг томондан кросс зарбасини ўказиб юбориб, рингга йиқилади. Америкалик боксчи туришга ҳаракат қилади, аммо рефери бунга ҳожат қолдирмасдан, жангни якунлайди. Россиялик мухлислар талқинига кўра, бу нокаут йилнинг энг яхшиси эди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг