UZ

Сўнгги янгиликлар

12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0

20 апр 17:02
Янгиликлар

Бокс/ММА, Шахмат, Қизиқарли!

Бу қизиқ! Шахбокс ҳақида биласизми?

"Olamsport.com" ижодкорлари муштарийларга спорт олами ҳақида қизиқарли материаллар тақдим қилишда давом этади.

Бугунги мавзумиз — шахбокс. Жисмоний ҳам ақлий кучингиз синовдан ўтказиладиган спортнинг ушбу турида рақибингизни бокс ва шахмат элементлари воситасида енгишингиз талаб қилинади. Жаҳон миқёсидаги машҳурлиги кундан кунга ортаётган спортнинг ушбу тури ҳақида қуйида батафсил маълумот берамиз.


Шахмат бокси нима ўзи?

Шахбокс — бу шахмат ва бокснинг бирлаштирилиши натижасида пайдо бўлган, жисмоний куч, заковат, жасорат ва стратегик маҳоратни талаб қиладиган ажойиб спорт тури. Шахмат бокси билан шуғулланувчилар унинг фалсафасини ҳаёт учун кураш сифатида ифода этишади. Спортнинг бу турида муваффақиятга эришиш фақат яхши боксчи ёки зўр шахматчи бўлиш кифоя қилмайди. Омадга эришиш учун уларнинг ҳар икковини мутаносиб равишда олиб бориш керак. Бокс матчларида адреналин ҳосил бўлиб, юрак уриш тезлиги 160 дан ортиб кетади. Шунда сиз тўсатдан шахмат столи олдида пайдо бўласиз. Энди тинчланасиз ва хато қилмасдан, рақибингизни енгиш ҳақида бош қотира бошлайсиз. 

Спортнинг мазкур туридаги жанглар расман 2003 йилдан бери ўтказилиб келинади. Профессионал мусобақаларда иштирок этиш учун 17-35 ёш орасида бўлиб, камида 50 та ҳаваскор жанг ўтказиш тавсия қилинади. Шахмат учун минимум 1800 Эло очконгиз бўлиши керак. Ушбу спорт тури билан ҳаваскор даражада шуғулланиш учун ҳеч қандай чекловлар йўқ.


Шахбокс қандай ўйналади?

Шахмат бокси мусобақалари жами 11 раунддан (бокс - 5, шахмат - 6) иборат. Матч шахмат раунди билан бошланиб, шахмат раунди орқали давом эттирилади. Бокс раунди 3 дақиқа, шахмат 4 дақиқа ўйналади. Шахбокс баҳси 39 дақиқа даврм этиши мумкин. Раундлар орасида тайёргарлик учун 1 дақиқа берилади. Беллашув мот ёки нокаут билан якунланиши мумкин. Баҳс тўлиқ давом этиб, шахматда дуранг қайд этилса, боксда кўпроқ очко тўплаган спортчи ғолиб бўлади. Агар иккала турда ҳам кучлар тенг келса, шахматда қора доналарда ўйнаган томон ғалаба қозонади. 


Шахмат боксидаги вазн тоифалари:

Эркаклар:

Енгил вазн: -70 кг

Ўрта вазн: -80 кг

Ярим оғир вазн: -90 кг

Оғир вазн: +90 кг


Аёллар:

Енгил вазн: -55 кг

Ўрта вазн: -65 кг

Ярим оғир вазн: -75 кг

Оғир вазн: +75 кг

Сўзимиз охирида Бутунжаҳон шахмат бокси ташкилоти (WCBO) мазкур спорт тури бўйича 2021 йилда ўтказишни режалаштирган нуфузли мусобақалар кўйзатини келтирамиз. Эътиборли жиҳати, улар орасида октябрь ойида Москва мезбонлик қиладиган 4-жаҳон чемпионати баҳслари ҳам бор.

1. Сентябрь: IFC - PRO - CHESSBOXING (Франция);

2. Октябрь: NORDIC CHESSBOXING FIGHT NIGHT (Хельсинки, Финляндия);

3. Октябрь: 4TH WORLD CHESSBOXING CHAMPIONSHIP (Москва, Россия);

4. Декабрь: INDIAN OPEN INTERNATIONAL CHESSBOXING CHAMPIONSHIP (Калькутта, Ҳиндистон)


Интернет маълумотлари асосида Фахриддин Рўзиев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг