UZ

Сўнгги янгиликлар

08:57Бугун Суперлигада пойтахт вилояти дербиси бор 0 08:36Ўзбекистон кубогининг сўнгги куни оғир вазнда ғолиблар аниқланди + ФОТО 0 08:15Султонов Куршумлия-Баняда 1/4 финалда ўйнайди 0 07:54UFC'га ўтиши айтилган Рамазон Темировнинг навбатдаги рақиби бразилиялик! + ПОСТЕР 0 07:33"Реал" ЕЧЛ финали учун қайдномасини эълон қилди 0 07:12"Tashkent Select" хоккей бўйича 2024 йилги Ўзбекистон чемпионати ғолибига айланди! 0 20:30«Бургут Жерсига қўнди» - Хабиб ўзининг рекордини янгилаш учун Исламга ёрдам беради 0 20:07Ислам Махачев: "Царукян билан жангимиз бўлиши аниқ" 0 19:46Ван Нистелрой "Лестер"да иш бошлаши мумкин 0 19:25Волкановски фақатгина бир рақиб учун вазнини ўзгартиришга тайёрлигини айтди 0 19:03Дастин Порье Ислам Махачев билан жанг учун ўзгача либосларни қабул қилиб олди (ФОТО) 0 18:42Махачев Оливейрани Доғистондаги машғулот лагерига таклиф қилди 0 18:21АПЛ офсайдни аниқлаш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи 0 18:00"Конор Макгрегорнинг машғулот лагери тунги клубда ўтмоқда". Махачев Конор - Чендлер жанги ҳақида 0 17:38Абдусатторов, Синдаров, Мамедяров ва бошқалар. Шахмат юлдузлари Тошкентда беллашади 0

07 дек 07:19
Янгиликлар

Оғир атлетика

Бугун бошланадиган Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Хабарингиз бор, бугун Тошкентда оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади.

Мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган мазкур мусобақадан аввал матбуот анжумани ташкил этилди. 

Унда Халқаро оғир атлетика федерацияси бош котиби Муҳаммад Жалуд, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, терма жамоамиз бош мураббийи Баҳром Мендибоев, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этишди. Дастлаб Шаҳрулло Маҳмудов мусобақа олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

“Шу пайтгача ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати, катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ва бошқа бир қатор нуфузли мусобақаларга мезбонлик қилдик. Ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши билан илк бор катталар ўртасидаги дунё биринчилигини ҳам қабул қилмоқдамиз. Мусобақада 80 дан ортиқ мамлакатдан 500 нафарга яқин спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, Туризм ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитасига ташкилий ишлардаги катта ёрдам учун алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Мусобақада ўз давлатларидаги карантин талаблари сабаб Хитой,  Италия,  Фижи ва яна баъзи мамлакатлар иштирок эта олмайдиган бўлди. Бироқ бу ҳолат унинг нуфузига ҳеч қандай салбий таъсир ўтказмайди. Яна бир аҳамиятли томони, чемпионат доирасида ўзбек оғир атлетикаси ривожи йўлида меҳнат қилган Олимпиада совриндорлари Наил Мухамедяров, Сергей Сирсов каби фахрийларни ҳам таклиф қилганмиз”, – деди Шаҳрулло Маҳмудов. 

Шундан сўнг Баҳром Мендибоев спортчиларимизнинг тайёргарлиги ҳақида қуйидагича тўхталиб ўтди: 

“Жаҳон чемпионатига олиб борилган тайёргарликка тўхталадиган бўлсак, Токио-2020 Олимпия ўйинларидан сўнг қисқа танаффусдан қилдик ва дарҳол ўқув-машғулот йиғинларини бошладик. Дастлаб машғулот Чирчиқдаги базамизда бўлди. Шундан сўнг Туркияда, кейин Украинада йиғин ташкил этдик. Ҳозирги пайтда терма жамоамизнинг барча спортчилари мусобақага шай. Унда йигитларимиздан 10 нафар, қизларимиздан 4 нафар спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қилади”.  

Ўз ўрнида Муҳаммад Жалуд юқори савиядаги ташкилий масалалар ҳақида гапирди. 

“Ўзбекистон доимо ҳар қандай мусобақаларни юқори савияда ташкиллаштириб келган. Бугун ҳам катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати юқори савияда ташкил этилганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунда бевосита бош бўлган Ўзбекистон ҳукумати, Туризм ва спорт вазирлиги ва МОҚга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдирамиз. Токио-2020 Олимпиадасида ва ҳозиргача ҳам ҳеч қайси мусобақада атлетларимизда допинг чиқмаяпти. Бу спортимизнинг ҳалол рақобатда қадам ташлаётганини билдирмоқда”, – деди Халқаро оғир атлетика федерацияси бош котиби. 

Шунингдек, мутасаддилар анжуман давомида спортчиларимизнинг тайёргарлиги, ташкилий ишлар, атлетларнинг саломатлигини муҳофаза қилишдаги чора-тадбирлар ҳақидаги саволларга атрофлича жавоб беришди.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг