UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0

11 мар 07:45
Янгиликлар

Хоккей

Бугун "Ҳумо" 1/2 финал доирасида "Бейбарис"га қарши илк уй ўйинини ўтказади

Теглар :  ҲумоБейбарис
Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби бугун "Бейбарис" жамоасига қарши плей-офф доирасидаги илк ўйинини ўтказади.

Хабарингиз бор, "Ҳумо" бу йилги мавсумни Қозоғистон Про-Лигасида ўтказмоқда. Жамоамиз Мунтазам чемпионатни 2-ўринда якунлаб, плей-оффнинг илк босқичида Руднийнинг "Горняк" жамоасини тўрт ўйин натижасига кўра мағлубиятга учратган ҳамда 1/2 финалга йўл олган эди. 

Бугун жамоамиз 1/2 финал босқичида "Бейбарис"га қарши ўйинлар сериясини бошлайди. Мазкур уй учрашуви соат 19:30да, пойтахтимиздаги "Ҳумо Арена"да бошланади.

Таъкидлаш жоиз, бугун шунингдек ярим финалдан ўрин олган яна бир учрашув — "Сариарка" - "Номад" ўйини ҳам бўлиб ўтади. Жамоалар ўртасида кеча ўтказилган илк учрашувда "Номад" 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Учрашувлар YouTube платформасидаги InSportTV канали орқали трансляция қилинади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг