UZ

Сўнгги янгиликлар

11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0

22 фев 14:44
Янгиликлар

Хоккей

Бугун "Ҳумо" плей-офф доирасида "Горняк" жамоасига қарши тўртинчи ўйинини ўтказади

Теглар :  ҲумоГорняк
Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби бугун "Горняк" жамоасига қарши плей-офф доирасидаги тўртинчи ўйинини ўтказади.

Хабарингиз бор, "Ҳумо" бу йилги мавсумни Қозоғистон Про-Лигасида ўтказмоқда. Жамоамиз мунтазам чемпионатни 2-ўринда якунлаган эди. 

Айни пайтда "Ҳумо" мусобақанинг плей-офф босқичида ўйинлар ўтказмоқда. 1/4 финал босқичида жамоамиз "Горняк" билан ҳисоб-китоб қилмоқда. Ҳозирча мазкур қарама-қаршилик доирасида Тошкентда иккита ва Рудний шаҳрида битта ўйин бўлиб ўтди ва ушбу ўйинларнинг ҳар уччаласида ҳам "Ҳумо" ғалабага эришди. 

Бугун "қанотлилар" "Горняк" жамоасига қарши тўртинчи ўйинини ўтказади. Мазкур сафар ўйини Тошкент вақти билан соат 18:00 да, Руднийдаги "Горняк Арена"да бошланади.

Таъкидлаш жоиз, "қанотлилар" ушбу ўйинда ғалаба қозонишган тақдирда, ярим финалга йўл олишади.

Учрашув YouTube платформасидаги InSportTV канали орқали трансляция қилинади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг