UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0

05 ноя 07:18
Янгиликлар

Ўқ отиш

Бугун мерганларимиз янги мураббий қўл остида лицензион мусобақани бошлашади

Бугун Қатарнинг Доха шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича Осиё чемпионати старт олади.

Мазкур мусобақа Токио Олимпиадасига лицензия берадиган сўнгги турнир экани спортчиларимиз зиммасига яна бир масъулият юклаши табиий. Бугун пневматик қуроллардан отиш бўйича баҳслар бошланади. 

Шунингдек, вакилларимизнинг мусобақада юқори нaтижа қайд этиши ва Олимпия ўйинларига лицензия олишларини таъминлаш мақсадида стенддан отиш бўйича тажрибали мураббий Рустам Ямбулатов терма жамоага жалб этилди.

Рустам Ямбулатов асли Ўзбекистонда туғилган ва шу пайтга қадар хорижда фаолият олиб борар эди. Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерациясининг ҳамкорликда олиб борган саъй-ҳаракатлари билан тажрибали мутахассис ўз юртида яна иш бошлади. 

Бугун старт оладиган Осиё чемпионатида қуйидаги 4 нафар спортчимиз стенддан отиш бўйича қитъа ғолиблиги ва Олимпиада йўлланмалари учун кураш олиб борадилар: Руслан Утаганов, Бекзод Абдураҳимов, Алексей Ремнев, Абдуғофур Ирсалиев, Демьян Кривов.

Маълумот учун, Рустам Ямбулатов 1980 йил Москвада ўтазкилган Олимпия ўйинларида стенддан ўқ отишнинг трап йўналишида кумуш медални қўлга киритган. Жаҳон чемпионатларида эса 1 та олтин ва 2 та кумуш медалга сазовор бўлган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг