UZ

Сўнгги янгиликлар

15:36Хоакин Бакли Шавкат Раҳмоновни ўлдига чиқарди + ФОТО 0 15:15"Ролан Гаррос". Дунёнинг тўртинчи ракеткасида ғалаба 0 14:54Россиялик оғир атлетикачи допинг туфайли Олимпиада медалидан маҳрум бўлди 0 14:33"Реал" Лондонга етиб борди + ФОТО 0 14:12Шавкат Раҳмонов Хоакин Баклининг "вызов"ига жавоб қайтарди 0 13:51Фомин яккаликда тўхтатилди, жуфтликда эса 1/2 финалга чиқди 0 13:30Шон Стрикленд UFC'ни жиддий танқид остига олди. Бунга сабаб қўлқоплар! 0 13:09"Манчестер Сити" "Реал" юлдузи билан шартнома тузмоқчи 0 12:48Элина Свитолина "Ролан Гаррос" учинчи даврасида 0 12:27Дзюдо бўйича Ўзбекистон кубогида умумжамоа ҳисобида совриндор учлик қандай кўринишда бўлди? 0 12:06Ислам Махачев Конор Макгрегорга "ответ" қилди 0 11:45Ханс-Дитер Флик "Барселона"даги режалари билан ўртоқлашди 0 11:24Конор Ислам Махачевга ташхис қўйди + ФОТО 0 11:03Жокович "Ролан Гаррос" чемпионлик ҳимоясини давом эттирмоқда 0 10:42Бугун Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада лицензион турнирида рингга чиқади 0

29 мар 09:39
Янгиликлар

Дзюдо

Бугун Туркиядаги "Катта Дубулға"да 7 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз

Теглар :  Катта Дубулға
Хабар берганимиздек, 29-31 март кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтади.

Ушбу нуфузли мусобақада сайёрамизнинг 5 қитъаси 93 давлатидан жами 628 нафар (355 эркак, 273 аёл) дзюдочи иштирок этади. Улар қаторида Ўзбекистон терма жамоаси дзюдочилари ҳам медаллар ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколари учун татамига чиқади. 

Одатдагидек, дастлабки кун енгил вазн тоифасидаги спортчилар татамида куч синашишади. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар вакили илк юришини қуйидаги рақибларга қарши баҳс билан бошлайди: 

-60 кг: Достон Рўзиев - Андреа Карлино (Италия)

-60 кг: Дилшод Баратов - Кристос Пинсис (Греция)

-66 кг: Муҳриддин Тиловов - Конрад Шока (Нейтрал спортчи)/Лукас Саҳа (Финландия)

-66 кг: Сардор Нуриллаев - Боян Йотов (Болгария)/Орландо Поланко (Куба)

-52 кг: Сита Қадамбоева - Роза Гертес (Венгрия).

-57 кг: Гулҳаё Жўраева - Анжелика Делгадо (АҚШ)/ Лсения Данилович (Нейтрал спортчи)

-57 кг: Шукуржон Аминова - Асенур Будак (Туркия).


Бугунги беллашувлар Тошкент вақти билан соат 11:30 да бошланади!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг