UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

03 июн 09:07
Янгиликлар

Таэквондо

Бугун Улуғбек Рашитов ва бошқа таэквондочиларимиз Рим Гран-Присида ўз омадини синаб кўради

Теглар :  Таэквондо
Бугун Италия пойтахти Рим шаҳрида Бутунжаҳон таэквондо Гран при мусобақаси старт олади.

-68кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони, мусобақада 2-рақам остида сараланган Улуғбек Рашитов илк босқичда 31-рақамда сараланган ивуарлик Аарон Кобенан билан тўқнаш келади. Ушбу баҳс ғолиби Хо Жун Жин (Жанубий Корея) - Ферҳат Жан Кавурат (Туркия) жанги ғолиби билан учрашади. 

Шу вазнда яна бир ҳамюртимиз Нияз Пўлатов ҳам иштирок этади. Пўлатов дастлабки босқичда франциялик Дилан Челламотога қарши жанг қилади. Бу баҳс ғолиби нимчорак финалда Хавьер Перес Поло (Испания) - Файсал Саиди (Марокаш) жангида зафар қучган таэквондочига тўқнаш келади. 

-57кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Чарос Қаюмова илк босқичда венглиялик Лука Патакфалвига қарши жанг қилади. Ушбу баҳсда ғолиб чиққан спортчи кейинги босқичда Зелиха Агрис (Туркия) - Нада Лаараж (Марокаш) жанги ғолибасига қарши тўқнаш келади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг