UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0

17 дек 17:19
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Бухоро вилоятининг энг чекка туманида янги ёпиқ турдаги сузиш ҳавзаси фойдаланишга топширилди

Бухорода яна бир замонавий спорт иншооти фойдаланишга топширилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев аҳолининг барча қатламлари ўртасида спортни оммалаштириш, спорт билан шуғулланиш учун яратилган шароитлар, спорт иншоотларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифатини ўрганиш мақсадида Бухоро вилоятида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Вазир дастлаб Бухоро шаҳрида Ислом Каримов кўчаси ва Ибн Сино кўчаси кесишмасида 4 минг томошабинга мўлжаллаб қурилаётган Универсал спорт мажмуасида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Президентимизнинг 2017 йил 10-11 март кунлари Бухоро вилоятига қилган ташрифи доирасида берган топшириқларига асосан бунёд этилаётган ушбу спорт иншоотида 15 дан ортиқ спорт тури бўйича мамлакатимиз ва халқаро миқёсдаги мусобақаларни ўтказиш имконияти яратилади.

2018 йилда Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Бухоро вилоятида бешта спорт объекти қурилди.

Д.Набиев дастурга асосан вилоятнинг энг чекка ҳудуди ҳисобланган, Туркманистон билан чегарадош Олот туманида қуриб фойдаланишга топширилаётган 25х11 м ҳажмдаги ёпиқ сузиш ҳавзасининг тантанали очилиши маросимида иштирок этди.

Тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан Дилмурод Набиев Президентимиз томонидан республикамизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам спорт билан шуғулланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш вазифаси топширилганини таъкидлаб, фойдаланишга топширилаётган ушбу сузиш ҳавзаси келажакда ёшларни сузиш спорт турига қизиқишларини орттириб, уларни нуфузли халқаро спорт мусобақаларида иштирок этишларида пойдевор бўлиб хизмат қилишига ҳамда Олот тумани аҳолисини сузиш спорт тури орқали соғломлаштиришга хизмат қилиши кутилаётганини маълум қилди.

Маълумот учун, бугунги кунга қадар Бухоро вилоятида “Ёшлар ҳафталиги”, “Хотин-қизлар ҳафталиги”, “Маҳалла ва нуронийлар ҳафталиги” ва “Таълим муассасалари ҳафталиги” давомида 990 та спорт мусобақалари ташкил этилиб, уларда 130 нафардан мингдан ортиқ кишилар (шундан 43 минг нафар аёллар) иштирок этишди. Шунингдек, спорт иншоотлари ва ташкилотларда йўлга қўйилган оммавий бадантарбия машғулотларига 130 минг нафардан ортиқ аҳоли жалб этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг