UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

06 окт 08:06
Янгиликлар

Тадбирлар

Бухорода бир гуруҳ ўқитувчи ва тренерлар тақдирланди

5 октябрь бутун дунё бўйлаб – Халқаро ўқитувчилар куни сифатида кенг нишонланди.

Маълумот учун, ЮНЕСКОнинг 1966 йил 5 октябрда Париж шаҳрида бўлиб ўтган 14-сессиясида Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан ҳамкорликда Ўқитувчиларнинг мақоми тўғрисида тавсиянома қабул қилинган.

Шу муносабат билан, ушбу сана 1994 йилдан бери Халқаро ўқитувчилар куни сифатида нишонлаб келинади. Ушбу кун 100 дан ортиқ давлатда кенг нишонланиб, ўқитувчиларнинг инсоният ҳаёти ва жаҳон тараққиётида тутган ўрни ва аҳамиятини, уларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга эътибор қаратиш лозимлигини эслатиб туради.

Бугунги кунда Ўзбекистонда спорт соҳасида ҳам сезиларли ютуқлар қўлга киритилмоқда. Албатта, бу каби ютуқларда тренер ва мураббийларнинг хизмати алоҳида ўрин тутади.

Кеча Бухоро вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасида вилоятда жисмоний тарбия ва спорт ривожи йўлида хизмат кўрсатаётган, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, мамлакатимизнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишидаги жонкуярлиги билан жамоат ишларида фаол иштирок этиб келаётган бир гуруҳ соҳа фидойилари тақдирланди.

Тадбирда сўзга чиққан Бухоро вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Исмоил Мирзаев тақдирланган спорт фидойиларини 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан яна бир бор табриклаб, спорт соҳасида олиб бораётган самарали фаолияти учун миннатдорлик билдирди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг буйруғига асосан Дилноза Каримова, Комил Тўхтаев, Салойидин Кадиров, Алибек Содиқов, Владислав Попов, Убайт Мукаррамов, Нозима Бозорова, Клара Аминова, Обид Холиқов, Бекмурод Рўзиев, Рустам Разаков, Манучеҳр Ибрагимовларга “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.

Тадбир якунида Бухоро вилоятида жисмоний тарбия ва спортни янги босқичга олиб чиқишда тренерлар хизмати алоҳида эътироф этилиб, янгидан-янги истеъдодли спортчиларни тарбиялаш ва аҳолининг кенг қатлами орасида спортни оммалаштириш борасида қилинажак ишларда уларга омад ва зафарлар тиланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг