UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0

16 авг 15:50
Янгиликлар

Волейбол

Бухорода мактаб ўқувчилари ўртасида волейбол мусобақаси ўтказилди

Теглар :  ВолейболБухоро
Мактаб ўқувчиларининг ёзги дам олиш кунларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида турли спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Бухоро вилояти Пешку туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Соғлом танда – соғ ақл” шиори остида ташкил этилган турнирда вилоят, шаҳар ва туманлардаги умумтаълим мактабларининг 200 нафарга яқин спортсевар қизлари иштирок этди. Мусобақа юқори савияда, муросасиз баҳсларга бой бўлди.

Турнирда иштирокчилар ёш тоифасига қараб икки гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Якуний натижаларга кўра қуйи гуруҳда Когон тумани жамоаси фахрли 3-ўринни қўлга киритган бўлса, Қоракўл тумани жамоаси шоҳсупанинг иккинчи поғонасини банд этди. Бу жамоа ёш волейболчилари ҳал қилувчи ўйинда Олот туманидан келган тенгдошларига имкониятни бой берди.

Юқори синф ўқувчи қизлари ўртасидаги қизғин баҳлардан сўнг финал ўйинига мезбон – Пешку ҳамда Бухоро шаҳри жамоалари етиб келишди. Унда Бухоро шаҳри жамоаси ғалаба қозонди. 3-ўрин Шофиркон тумани волейболчи қизларига насиб этди.

Мусобақа якунида ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг