UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0

12 июн 19:11
Янгиликлар

Болалар спорти

Бухорода спорт ташкилотларининг моддий-техник базаси янада такомиллаштирилади

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ Бухоро вилоятида бўлиб турибди.

Хабарингиз бор, шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ Бухоро вилоятида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида аҳоли соғлиғини мустаҳкамлашга кўмаклашадиган аниқ дастурларни амалиётга жорий этиш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш ва улар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш, спорт турлари бўйича юқори натижаларни таъминлайдиган маҳоратли спортчилар билан миллий терма жамоаларни шакллантириш ва тренерлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишмоқда.

Жумладан, вилоятдаги барча спорт таълим муассасаларининг моддий-техника базаси ҳолати, интернет билан жиҳозланганлиги ва тезкор ахборот алмашув тизимининг фаолияти ўрганилмоқда. Бу борада айни дамдаги ҳолатни янада яхшилаш борасида вазирлик томонидан спорт ташкилотларига кўмак кўрсатилаяпти.

Бу ҳудудларда спорт мактаблари ва спорт таълим муассасаларининг кадрлари салоҳияти ва тренерларга бўлган эҳтиёжи ҳамда уни бартараф этиш бўйича мақсадли қабул бўйича таклифлари ўрганиб чиқилмоқда.

Шунингдек, ҳудудларнинг спорт турларига ихтисослашуви, моддий техник базасининг ҳолатини янада ривожлантириш, спорт инвентарлари сони ва бугунги ҳолати, терма жамоа аъзоларини шакллантириш масалалари бўйича ишчи гуруҳ туман масъулларига яқиндан кўмаклашмоқда.

Бундан ташқари, ҳудудлардаги спорт мактаблари ва спорт таълим муассасаларининг бўш ер майдонлари ва улардан мақсадли фойдаланиш режаси бўйича тадбиркорлар томонидан киритилаётган таклифлар ҳам кўриб чиқиляпти. Бу борада ишчи гуруҳ вакиллари маҳаллий тадбиркорлар билан юзма-юз очиқ суҳбатлар ўтказмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг