UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

24 мар 19:01
Янгиликлар

Қиличбозлик

Бухоролик қиличбозлар Олимпиада совриндоридан сабоқ олишди

Теглар :  Қиличбозлик
Айни кунларда Бухоро вилоятида тренерлар учун қиличбозлик бўйича терма жамоамиз мураббийи украиналик Михаил Тишко иштирокида ўқув-семинарлари ташкил қилинмоқда.

Семинар доирасида ёш спортчилар учун ҳам бир қатор тадбирлар ўтказилди.

Михаил Тишко шпага йўналиши бўйича мураббий бўлиб, спортчилик даврида Сеул-1988 Олимпия ўйинларининг совриндори, 1987 йил Лозаннада ўтган жаҳон чемпионати ғолиби бўлган. Шубҳасиз, бундай бой тажрибага эга мутахассиснинг билими ёш спортчиларимизнинг келажакда етук спортчи бўлишларида қўл келади. Шу мақсадда тажрибали мураббий иштирокида тренерлар учун семинарлар, ёш қиличбозлар учун эса маҳорат сабоқлари ташкил қилинди.

Тадбирлар Бухоро вилоятидаги 2-БЎСМда ташкил этилиб, унда вилоятнинг 7 нафар мураббийи ва 120 дан зиёд ёш қиличбозлари иштирок этишмоқда. Семинар давомида Михаил Тишко спортчиларни мусобақага психологик тайёрлаш, уларга бериладиган овқатлар рационини тўғри тузиб чиқиш, ёш спортчиларни ҳозирдан маънавий жиҳатдан тарбиялаш, санитария қоидаларини ўргатиш борасида ўз билимлари билан ўртоқлашган бўлса, ёш шпагачилар учун жангдаги тезкор ҳаракатлар, рақибни алдаш, ҳужум қилишдаги тўғри техникалар бўйича сабоқ берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг