UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

24 июл 11:59
Янгиликлар

От Спорти

Чавандозларимиз ЕвроОсиё лигасида муносиб иштирок этишди

Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳридаги “Махима Парк” от спорти клубида конкур бўйича ёшлар ва катталар ўртасида ЕвроОсиё лигаси баҳлари бўлиб ўтди.

Мусобақанинг биринчи кунида ҳамюртларимиз совриндорлар қаторидан жой олишди. 120-130 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш баҳсларида ҳамюртимиз Бекзод Қурбонов “Дерливанг” лақабли отида олтин медални қўлга киритди. 2 фазали 110 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш баҳсларида Дилшод Шокиров ҳам 1-ўринни эгаллади.

125 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш баҳсларида Баҳромжон Газиев “Леди” лақабли отида 2-ўринни, 2 фазали 100 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш бўйича Бекзод Қурбонов “Донна Глориана” лақабли отида 3-ўринса сазовор бўлди.

Конкур бўйича ёшлар ва катталар ўртасида ЕвроОсиё лигаси баҳсларининг иккинчи куни ҳам чавандозларимизнинг совринли ўринларни қўлга киритиши билан якунланди.

Баландлиги 115 см бўлган (икки даврада) тўсиқлардан сакрашда Бобуржон Валижонов “Самира” лақабли отида яккалик баҳсларида кумуш медални қўлга киритди. Шунингдек, Дилшод Шокиров ва Бобуржон Валижоновлар тўсиқлар баландлиги 115 см бўлган маршрутда жамоавий баҳсларда 2-ўринни эгаллашди.

Баландлиги 115 см бўлган тўсиқлардан сакраш баҳсларида ҳам ҳамюртларимиз ғолиб бўлишди: Аъзам Толиббоев биринчи бўлди, кумуш медал эса “Бранд” лақабли от билан қатнашган Умиджон Комиловга насиб этди.

Тўсиқлар баландлиги 135-140 см бўлган баҳсларда 6 та давлат ўртасида умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон термаси кумуш медални қўлга киритди. Ушбу йўналишда Ўзбекистон терма жамоаси шарафини Бекзод Қурбонов, Умиджон Комилов, Нуржон Туякбоев ва Аъзам Тўлиббоевлар ҳимоя қилишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг