UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0

26 июн 13:34
Янгиликлар

От Спорти

Чавандозларимиз Россиядаги Жаҳон кубоги босқичида яна ғолиб бўлишди

Теглар :  От спорти
Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳридаги «Maxima» от спорт мажмуасида Жаҳон кубогининг навбатдаги босқич мусобақалари бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, ушбу мусобақада юртимиз чавандозлари ҳам муносиб иштирок этишди.

Жумладан, вакилларимиз ЕвроОсиё лигаси доирасидаги тўсиқлардан сакраш, яъни конкур йўналиши бўйича ўтказилган баҳсларда шоҳсупага кўтарилишди.

CSI-1 *, GOLD TOUR йўналишидаги ғолиб ва совриндорлар:

1. Саидамирхон Турғунбоев (Ўзбекистон),

2. Айан Гани (Қозоғистон),

3. Баҳромжон Газиев (Ўзбекистон).


Ушбу йўналишда фахрли 4-ўрин ҳам ўзбекистонлик спортчи Хуршидбек Алимжоновга насиб этди. Мезбонлар эса атиги 5-ўрин билан чекланишди. Мария Михаилина энг яхши натижа қайд этган россиялик спортчи бўлди ва у умумий ҳисобда атиги 5-поғонадан жой олди.


CSI-W 140 см йўналишидаги ғолиб ва совриндорлар:

1. Бекзод Қурбонов Ўзбекистон),

2. Татьяна Берлачко (Россия),

3. Нуржон Туякбаев (Ўзбекистон).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг