UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0

22 фев 12:56
Янгиликлар

Кураш

Чилонзор прокурори кубогида ғолиб ва совриндорлар маълум ФОТОГАЛЕРЕЯ

Пойтахтнинг Чилонзор тумани прокурори кубоги учун бўлган кураш мусобақасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Фотолавҳалар.

Пойтахтимиздаги Сингапур Менежментни ривожлантириш институти спорт саройи икки кун давомида кураш мухлислари билан гавжум бўлди. Чилонзор тумани прокурори соврини учун ўтказилган турнирда икки юз нафардан зиёд полвон ғолиблик учун беллашдилар.

Чилонзор туман прокуратураси, Тошкент шаҳар кураш федерацияси, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамкорлигида уюштирилган мазкур мусобақада 2010-2011 йилларда туғилган болалар 30 кг., 36 кг., 44 кг., 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар 55 кг., 65 кг., катталар — эркаклар 73 кг., 90 кг., +90 кг. ҳамда аёллар 63 кг. вазн тоифаларида ғолиблик учун гиламга чиқди.

Унда ўз вазн тоифаларида Акобир Амруллоев (30 кг.), Иброҳим Жовлиев (36 кг.), Баркамол Тошпўлатов (44 кг.), Акобир Зоиров (55 кг.), Рамзиддин Қаюмов (65 кг.), Ислом Шерназаров (73 кг.), Эрназар Хуррамов (90 кг.), Бухор Тўхтаев (+90 кг.) ҳамда Малика Қаҳҳорова (63 кг.)лар шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олдилар.

Ғолиб ва совриндорларга диплом, медаль ва совғаларни Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари Икром Наримов, Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комилжон Юсуповлар топширди.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг