UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

10 июн 14:20
Янгиликлар

Бошқалар, Хоккей

Чим устида хоккей. Қизларимиз мезбонларни мағлуб этишди

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида чим устида хоккей бўйича Осиё ўйинлари-2022 учун саралаш мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада Ўзбекистон чим устида хоккей бўйича аёллар терма жамоаси аъзолари ҳам қатнашишмоқда. 

Қизларимиз дастлабки икки турда Гонконг (0:4) ва Қозоғистон (0:2) терма жамоаларига имкониятни бой беришганди. 

Учинчи турда эса вакилларимиз мезбон Индонезияга қарши ўйин ўтказишди ва 2:1 ҳисобида ғалабага эришдилар. Дарвозабонимиз Малика Комилова эса ўйиннинг энг яхши хоккейчиси бўлди. 

Бу ғалаба орқали терма жамоамиз очколар сонини учтага етказиб олди. 

Қайд этиш лозимки, саралаш баҳсларида 7 та терма жамоа иштирок этмоқда. Мусобақада энг яхши 6 та терма жамоа Осиё ўйинларига йўл олади. Олдинда Сингапур, Камбоджа ва Шри-Ланка терма жамоаларига қарши ўйин бор. 

Маълумот учун, Осиё ўйинлари шу йилнинг сентябрида Хитойда ўтказилиши лозим эди. Бироқ, пандемик вазият сабаб Хитой ўйинларни қабул қила олмаслигини маълум қилди ва мусобақа номаълум муддатга қолдирилди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг