UZ

Сўнгги янгиликлар

15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0 15:36Хоакин Бакли Шавкат Раҳмоновни ўлдига чиқарди + ФОТО 0 15:15"Ролан Гаррос". Дунёнинг тўртинчи ракеткасида ғалаба 0 14:54Россиялик оғир атлетикачи допинг туфайли Олимпиада медалидан маҳрум бўлди 0 14:33"Реал" Лондонга етиб борди + ФОТО 0 14:12Шавкат Раҳмонов Хоакин Баклининг "вызов"ига жавоб қайтарди 0 13:51Фомин яккаликда тўхтатилди, жуфтликда эса 1/2 финалга чиқди 0 13:30Шон Стрикленд UFC'ни жиддий танқид остига олди. Бунга сабаб қўлқоплар! 0 13:09"Манчестер Сити" "Реал" юлдузи билан шартнома тузмоқчи 0 12:48Элина Свитолина "Ролан Гаррос" учинчи даврасида 0 12:27Дзюдо бўйича Ўзбекистон кубогида умумжамоа ҳисобида совриндор учлик қандай кўринишда бўлди? 0 12:06Ислам Махачев Конор Макгрегорга "ответ" қилди 0 11:45Ханс-Дитер Флик "Барселона"даги режалари билан ўртоқлашди 0 11:24Конор Ислам Махачевга ташхис қўйди + ФОТО 0 11:03Жокович "Ролан Гаррос" чемпионлик ҳимоясини давом эттирмоқда 0

30 мар 18:21
Янгиликлар

Велоспорт

Чимкент-Тошкент веломарафони: ғолиблар аниқланди

Аввал хабар қилганимиздек, бугун Чимкент-Тошкент йўли бўйлаб веломарафони бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон велосипед спорти федерациялари ташаббуси билан ташкил этилган мусобақа 2018 йил – Қозоғистонда ”Ўзбекистон йили” ва 2019 йил – Ўзбекистонда ”Қозоғистон йили”, деб эълон қилингани муносабати билан ўтказилди.

Веломарафонда 250 нафар яқин қозоғистонлик ва ўзбекистонлик велосипедчилар Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридан Тошкентдаги Қозоғистон элчихонасига қадар бўлган 130 километрлик масофани босиб ўтди. Иштирокчиларга қулайлик яратиш мақсадида улар учун яшил йўлак ташкил этилди.

Мусобақанинг финиш чизиғида маданий дастур ташкил этилиб, ўзбек эстрадаси юлдузлари иштирокида концерт намойиш этилди. 

Марафон ғолибларини тантанали тақдирлаш маросимида Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дархан Сатибалди, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимов, Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари Дилбар Нажмутдинова сўзга чиқиб, бу тадбир икки давлат ўртасида дўстлик алоқаларининг янада мустаҳкамланишига, соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга хизмат қилишини таъкидлаб, бу каби мусобақаларни анъанавий тарзда ўтказилишини маълум қилди. 

Веломарафонда маррага биринчи бўлиб қозоғистонлик Алексей Сидоренко етиб келган бўлса, иккинчи ўринни англиялик Метью Райт ва учинчи ўринни юртдошимиз Шоҳрух Юнусов қўлга киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг