UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

27 ноя 14:40
Янгиликлар

Дзюдо

Чирчиқда дзюдо бўйича халқаро турнир ўтказилди

Теглар :  ДзюдоЧирчиқ
Жорий йилнинг 25-26 ноябрь кунлари Чирчиқ шаҳридаги "Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети"нинг кураш залида 2007-2008 ҳамда 2009-2010 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида дзюдо бўйича учинчи халқаро турнир бўлиб ўтди.

Дзюдо бўйича спорт устаси Азиз Саитов хотираси учун ташкил этилган мазкур учинчи бор ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ҳамда Яман давлатларидан 350 нафарга яқин ёш дзюдочилар ғолиблик учун кураш олиб боришди. 

Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Тошкент вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси, Тошкент вилояти дзюдо федерацияси, Чирчиқ спорт мактаби  ҳамкорлигида юқори савияда ташкил этилган мусобақанинг биринчи кунида 2007-2008 йилларда туғилган ёшлар ўртасида кучлилар аниқланди. Унга кўра ўғил болалар ўртасида 50 кг. Хуршид Бурхонов  (Самарқанд), 55 кг. Элдор Шарипов (Самарқанд), 60 кг. Нажмиддин Давлатов (Тожикистон), 66 кг. Муҳаммад Эргашев ( Фарғона), 73 кг. Иномжон Баҳодиров (Тошкент ш.), 81 кг. Ботир Юлдошев (Тошкент ш.), +81 кг. Убайдулло Ботиров (Тошкент ш.) барча рақибларидан устун келиб, биринчи ўринни эгаллашди. Қизлар ўртасида эса 44 кг. да хорзамлик Кумушбиби Эргашева,  48 кг. да қашқадарёлик Наргиза Дўсматова, 52 кг. да хоразмлик Шаҳризода Романова, 57 кг. да хорзамлик Зуҳра Умарова, 63 кг. да қашқадарё Гуласал Облоқулова, +63 кг. да Умида Нигматова фахрли биринчи қўлга киритишди. Шунингдек, 25 ноябрь куни мусобақанинг тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди. Мусобақанинг иккинчи кунида 2009-2010 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар белгиланган вазн тоифаларида ўзаро куч синашди. 

Беллашувлар якунида ғолиб ва совриндорлар турнир ташкилотчилари томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг