UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

15 апр 12:54
Янгиликлар

Кураш

Чироқчи спорт мактабида белбоғли кураш бўйича мамлакат кубоги баҳслари ўтказилмоқда + ФОТО

Теглар :  Белбоғли кураш
Бугун 14 апрель куни Қашқадарё вилояти Чироқчи туман спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2010-2011 йилда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги беллашувлари бошланди.

Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 300 нафарга яқин ёш полвонлар белбоғли курашнинг белбоғли кураш ва эркин йўналишида ўз вазн тоифаларига кўра ғолиблик учун кураш тушишмоқда.  

Таъкидлаш жоиз, вилоят белбоғли кураш федерацияси, Чироқчи туман ҳокимлиги, туман  спорт мактаби томонидан юқори савияда ташкил этилган  Ўзбекистон кубоги беллашувларида дастлаб  тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Очилиш маросимида сўз олган Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Қашқадарё вилоят белбоғли кураш федерацияси раиси Фарҳод Жумановлар  мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга, хусусан, миллий спорт турларимизга қаратилаётган юксак эътибор хусусида таъкидлаб, мусобақа иштирокчиларига омад тилашди.

Шундан сўнг Ўзбекистон кубоги беллашувларига старт берилди. Мусобақа регламентига  мувофиқ, бугун белбоғли кураш йўналишида ўғил болалар  11 та вазн тоифасида, қизлар эркин йўналишда 7 та вазн тоифасида куч синашишади

Мусобақа 16 апрелга қадар давом этади.  

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг