UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

21 июн 16:11
Янгиликлар

Волейбол

Чироқчида спорт беллашувлари ўтказилмоқда

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан ҳамкорликда волейбол бўйича мусобақа ташкил этилди.

Мазкур мусобақада ўнта жамоадан иборат бўлган 80 нафар қизлар иштирок этди. Муросасиз баҳсларга бой бўлган беллашувларнинг якунида кучли учликдан жой олган жамоалар туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда 1-болалар-ўсмирлар спорт мактаби томонидан эсдалик совғалари билан мукофотланишди.  

Шу куни ҳамкорлик доирасида ушбу спорт мактабида нафис спорт тури саналган бадиий гимнастика бўйича ҳам беллашувлар бўлиб ўтди. Мусобақада 75 нафар қизлар иштирок этиб, бор маҳоратларини ишга солишди. Ғолиб спортчи-қизларга беллашувлар ташкилотчилари томонидан диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Шунингдек, “26 июнь - Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни” муносабати билан 20 июнь куни мазкур спорт мактабида дзюдо бўйича 2005-2010 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида БЎСМ биринчилиги бўлиб ўтди. 90 нафар ёш дзюдочилар иштирок этган биринчиликнинг якунида ғолиб ва совриндорлар 1-БЎСМ ҳамда туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан муносиб тақдирланди.

- Ёзги таътил мавсуми бўлишига қарамай, ўғил-қизларимизнинг беллашувларда иштирок этиш иштиёқи юқори эканлиги қувонарли ҳол, - деди 1-БЎСМ директори Фарҳод Жуманов. - Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган ушбу мусобақалар ҳам хотин-қизлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалашишига хизмат қилиши ва бўш вақтларини мазмунли ўтишида хизмат қилиши бор гап. Қолаверса, волейбол, дзюдо ва бадиий гимнастика бўйича туман терма жамоаларига муносиб бўлган ёшларни саралашда яна бир имкон бўлди. Спорт турлари бўйича беллашувлар давом этади. 

Жаҳон Эргашев, Қашқадарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари 

Илҳом РАҲМОНОВ, ўз мухбиримиз   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг