UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0

05 янв 17:30
Янгиликлар

Тадбирлар, Болалар спорти

Чироқчида янги замонавий спорт объекти фойдаланишга топширилди

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани «Янгиобод» маҳалласида замонавий, қулай ва ихчам спорт мажмуаси қуриб, фойдаланишга топширилди.

Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчиси йўналиши бевосита жисмоний тарбия ва спортга йўналтирилган бўлиб, унда ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги “2020 - 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 июлдаги 654-Ф-сонли фармойиши билан Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани «Янгиобод» маҳалласида замонавий, қулай ва ихчам спорт мажмуаси қуриб, фойдаланишга топширилди.

Ушбу спорт мажмуасининг очилиш маросими ҳам кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Янгидан қад ростлаган спорт мажмуасида маҳалла спортчилари иштирокида кураш, ММА, дзюдо ва таэквондо бўйича чиқишлар намойиш этилди.

Эндиликда бу масканда шу атрофда истиқомат қилувчи юз нафардан ортиқ ўғил-қизлар спортнинг кураш, ММА, дзюдо, таэквондо турлари билан мунтазам шуғулланиш имкониятига эга бўлишди.

Келгусида бу каби спорт иншоотларини вилоятнинг барча туман, шаҳар ва маҳалларида барпо этган ҳолда ёш авлод, қолаверса аҳолининг барча қатламларини соғлом турмуш тарзига жалб этиш мақсад қилинган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг