UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0

20 фев 17:07
Янгиликлар

Шахмат, Болалар спорти

Чироқчидаги  1-БЎСМда шахматчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди

Теглар :  Шахмат
Чироқчи туманидаги 1-сонли  болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 35 нафар мураббийлар 1526  нафар ўғил-қиз спортнинг белбоғли кураш, футбол, волейбол, шахмат, енгил атлетика, таэквондо (WТF), бадиий гимнастика, самбо, кураш дзюдо турлари бўйича мунтазам машғулотларда иштирок этишади.

Яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланган БЎСМ тарбияланувчилари ўтказилаётган вилоят, республика ва халқаро мусобақаларда кучли учликдан жой олишга муваффақ бўлишмоқда. Яқинда Тошкент шаҳрида 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ва қизлар ўртасида шахмат бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида  БЎСМ тарбияланувчилари ҳам муносиб  иштирок этиб, медалларга эга чиқишди. БЎСМ шахмат мураббийи Абдикамол Эргашев шогирдларидан Ҳолида Номозова 18 ёшгача қизлар ўртасидаги беллашувда 9 имкониятдан 7 очко тўплаб, Ўзбекистон чемпиони, деган номга сазовор бўлди. Янаям қувонарлиси Ҳ. Номозова ушбу натижаси билан олий ўқув юртига имтиёзли ўқишга кириш  хуқуқини ҳам қўлга киритган бўлса, 14 ёшгача ўғил болалар баҳсида  Даврон Шарипов ҳам 9 имкониятдан 8 очко тўплаб, олтин медаль соҳибига айланди. Шунингдек, 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасида дона сурган Дурдона Жавлиева ҳамда 14 ёшгача қизлар мусобақасида қатнашган Сурайё Хушмуродова ҳам кучли саккизликда эътироф этилди. Ушбу қўлга киритилган муносиб натижалар боис, БЎСМда шахматчилар ва уларнинг мураббийини тақдирлаш маросими ўтказилди. БЎСМ маъмурияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Илҳом РАҲМОНОВ

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг