UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

21 июн 17:39
Янгиликлар

Болалар спорти

Чўқлида янги спорт мактаби фаолиятини бошлади + ФОТО

Хоразм вилояти Шовот туманидаги “Чўқли” қишлоғининг “Моноқ” маҳалласида 2-сон болалар-ўсмирлар спорт мактаби фаолияти бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 февралдаги “Спорт-таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори cпорт-таълим муассасаларидан фойдаланиш даражасини ва уларнинг фаолияти самарадорлигини янада оширишга, болаларни спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этишни кенгайтиришга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббусида белгиланган вазифаларни амалда бажарилишини таъминлашга хизмат қилаётир.            

Хоразм вилояти Шовот туманидаги “Чўқли” қишлоғининг “Моноқ” маҳалласида янги ташкил қилинган 2-сон болалар-ўсмирлар спорт мактаби юртимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар самараси ҳисобланади.

Илгари ушбу қишлоқда туман болалар-ўсмирлар спорт мактабининг филиали фаолият юритган бўлиб, ундаги секциялар сони бор-йўғи 5 та – футбол, стол тенниси, волейбол, дзюдо ва кураш турларидан иборат эди. Бу ушбу ҳудудда яшовчи ўғил-қизларнинг барчасини қамраб олишга, айримларининг ўзлари меҳр қўйган спорт тури билан шуғулланишга имкон бермасди.

Яқин кунларда спорт мактабида бошқа спорт турлари бўйича ҳам секциялар очилади. Эндиликда, уларнинг сони ўндан ошади. Машғулотлардан ташқари, тез-тез мусобақалар ўтказишга ҳам жиддий ёндошилади. Бундан кўзланган мақсад, туманлар марказларидан олисда жойлашган қишлоқ ёшлари орасида  жисмоний тарбия ва спорт тарғиботини кенг қулоч ёйдириш, бунинг баробарида, соғлом турмуш тарзини шакллантиришдан иборатдир, - дейди Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи в.в.б Артик Палванов.

Дарҳақиқат, фаолиятини бошлаган 2-сон БЎСМ туман марказидан бироз узоқда жойлашган. Табиийки, бу чекка ҳудудларда яшовчи спорт ихлосмандларини жуда қувонтирмоқда. 

Зеро, маҳорат масканининг спорт секциялари “Чўқли” қишлоғидан ташқари, унинг атрофидаги “Ўзбекистон”, “Чиғатойқалъа”, “Ижтимоият”, “Қангли” ва “Ҳуррият” қишлоқларида яшовчи спортсевар ёшларнинг жисмонан соғлом руҳда  вояга етишини таъминлаши турган гап.  

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ тайёрлади (Шовот, Хоразм)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг