UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0

12 дек 07:23
Янгиликлар

Тадбирлар

Cоғлом турмуш тарзини янада кенг тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди

Коронавирус пандемияси даврида соғлом турмуш тарзи тарғиботи нечоғлик муҳим аҳамият касб этиши яна бир карра ўз исботини топди.

Шу боис халқимиз саломатлигини янада ошириш, жисмоний тарбия ва спорт билан аҳолининг барча қатламларини қамраб олиш бугунги куннинг муҳим масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. 

МОҚ раҳбарияти Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт, Халқ таълими, Мактабгача таълим, Соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Касаба уюшмалари ташкилотларининг мутасаддилари билан ушбу масалаларни муҳокама қилиш юзасидан учрашув ўтказди. Унда МОҚ номидан Бош котиб Ойбек Касимов ҳамда Қўмита раиси ўринбосари в.б. Шерзод Ташматов қатнашди.

Кун тартибидан Президентимиз томонидан жорий йил 30 октябрь куни эълон қилинган “Соғлом турмиш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли фармонида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш, ҳар бир туман ва шаҳарда спорт турларига ихтисослашувидан келиб чиқиб, ҳар ойда мусобақалар ўтказиш, ҳудудларда Олимпия ҳаракатини янада ривожлантириш, уюшмаган ёшларни спортга кенг жалб қилиш каби мавзулар ўрин олди.

Учрашув давомида мутасаддилар кун тартибидаги барча мавзуларни амалиётга кенг татбиқ этиш, ёшлар орасида спорт қамровини янада кенгайтириш борасида тегишли чора-тадбирларни белгилаб олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг